Ҳуқуқ
21.06.2025
69
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига мувофиқ, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олишлари учун имкониятларни янада кенгайтириш, илм-фанни оммалаштириш мақсад қилиб белгиланди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб, юртга қайтган мутахассислар мамлакат тараққиёти учун муҳим илмий, иқтисодий ва бошқарув салоҳиятини шакллантиришда асосий роль ўйнайди. Ушбу стипендия дастури фақатгина таълим имкониятини эмас, балки стипендиатларга бир қатор ҳуқуқий ва амалий имтиёзларни ҳам тақдим этади. Қуйида “Эл-юрт умиди” стипендиатлари учун белгиланган 5 та муҳим имтиёз билан танишиб чиқишингиз мумкин.
1. Миллий кадрлар рўйхатига тўғридан-тўғри киритилади
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади. Шунингдек, улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларида иш фаолиятини олиб бориш учун алоҳида танловларсиз қабул қилиниши белгиланган.
2. Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мақсадли танлов
Ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташаббуси билан оғир ижтимоий шароитда яшовчи, билимга чанқоқ ва иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади. Хусусан, камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳаллада фаол ва салоҳиятли ёшлар саралаб олинади ва улар учун алоҳида имкониятлар яратилади. Бундан ташқари «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси йўлга қўйилади.
3. Салоҳиятли ёшлар учун мақсадли тайёргарлик ва йўналтириш
Саралаб олинган иқтидорли ёшларнинг қобилияти ва салоҳиятини баҳолаш орқали уларни индивидуал имкониятларига мос равишда хорижий олий таълим муассасаларига юбориш кўзда тутилади. Бу мақсадда улар тайёргарлик курсларида ўқитилади ва зарур таълимий кўникмалар билан таъминланади.
4. Нуфузли хорижий университетларда таълим ва тўлиқ молиявий қўллаб-қувватлаш
Тайёргарлик курсларида муваффақиятли таҳсил олган ёшлар нуфузли халқаро рейтинглардаги юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат босқичи бўйича таълим олиш учун юборилади. Улар учун ўқиш ва яшаш харажатлари тўлиқ давлат томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Тайёргарлик курслари ҳам мазкур жамғарма ҳисобига молиялаштирилади
5. PhD даражасига эга ёш мутахассисларга уй-жой учун фоизсиз ссуда
Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олган ёшлар нафақат илмий ва касбий салоҳияти юқори мутахассис сифатида, балки миллий кадрлар захирасини бойитишда, давлат бошқаруви ва жамият тараққиётида фаол иштирок этувчи етакчи шахслар сифатида шаклланмоқда. Ушбу дастур доирасида тақдим этилаётган имтиёзлар ёшларни рағбатлантириш, ижтимоий тенгликни таъминлаш ва стратегик кадрлар тайёрлаш борасида муҳим аҳамият касб этади. Давлатнинг бундай қўллаб-қуввати билимли авлодни тарбиялашга, иқтидорли ёшларни юрт равнақи йўлида сафарбар этишга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?
Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.