currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликлар94 ёшли онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди

94 ёшли онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди

Ўзбекистон

calendar

05.04.2024

eye

1 217

94 ёшли онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди© Фото: hudud24.uz

Анора момо 1930 йилнинг 1 июлида Нурота туманининг Модовод қишлоғида туғилган. У оилада тўққиз фарзанднинг учинчиси бўлган. Ўн нафар фарзанди, 44 невара, 89 чевара ва 6 нафар эвараси бор.

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида 94 ёшли Анора Мусурмоновага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.  

Акция доирасида адлия идоралари томонидан вилоят бўйича туғилганлик, ўлим, никоҳ ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш каби ҳолатлар билан боғлиқ 3 минг 380 та сайёр давлат хизматлари натижасида 2 минг 796 та ҳужжат расмийлаштирилиб, эгаларига топширилди. Шунингдек, 17 минг 370 марта ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, бир қатор ижтимоий муаммоларига ечим топилди.  

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: