currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги: давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди

Адлия вазирлиги: давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди

Ўзбекистон

calendar

08.05.2024

eye

120

Адлия вазирлиги: давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди

Адлия вазирлиги томонидан жорий йил биринчи чорагида келиб тушган 35 минг 493 мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилди. Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида кўрилган таъсир чоралари натижасида 538 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди.

Давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилиниб, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 812 нафар айбдор шахс интизомий ҳамда 1 минг 371 нафар айбдор мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Бу Адлия вазирлигининг жорий йил биринчи чораги якунларига бағишланган ҳайъат мажлисида қайд этилди.  

Адлия вазири Акбар Тошқулов бошқарган мажлисда вазирлик ходимлари ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.  

Мажлисда вазирликнинг асосий вазифаларидан бири бўлган норма ижодкорлиги жараёнида 501 норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгани қайд этилди. Вазирлик ташаббуси билан 63 лойиҳа ишлаб чиқилди.  

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Шу мақсадда жойларда 128 мингдан зиёд ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.  

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди. Хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.  

Юридик хизмат марказлари томонидан давлат ташкилотларининг 1,76 миллиондан зиёд ҳужжати лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.  

Ҳайъат мажлисида соҳада ютуқлар билан бирга айрим муаммолар мавжудлиги танқид остига олинди. Жумладан, мурожаатлар билан ишлашда айрим раҳбарларнинг қатъиятсизлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда тизимли ёндашувдаги айрим камчиликлар мавжудлиги таъкидланиб, уларнинг бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 913

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 129

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 001

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 484

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.