#NoComment
27.02.2024
1 206

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилиши, бунда мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиши тўғрисида топшириқлар берилган эди.
Мазкур, кенг кўламли ишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аллқачон бошланиб кетди. Яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 23 февраль куни вазирликда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкиллаштирилиб, ушбу тадбирга туман ва шаҳарлардан вазирликка бириктирлиган ёшлар таклиф қилинди.
Тадбир давомида, адлия органлари фаолияти, вазифалари, мажбуриятлари, бу тизимга ишга кириш тартиби, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги ўрни сингари маълумотлар берилди ва ёшларнинг бу соҳага деган қизиқишлари янада ортди.
Шу ўринда, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш мақсадида Марказий Осиёдаги халқаро аҳамиятга эга ва энг яхши санъат тўпламларига бой бўлган Савицкий номидаги санъат музейига саёхат ҳам ташкиллаштирилди.
Шунингдек, барча туман (шаҳар)лардаги биттадан маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкиллаштирилиб, уларга турли жанрдаги китоблар совға қилинди.
Албатта, ёшлар манфаати йўлида қилинаётган сай ҳаракатлар негизида, эртанги ёруғ келажак учун қилинаётган эзгу ниятларнинг амалга ошиши бугундан бошланади.
Нурья Бердиниязова
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.