currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларХорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда

Ўзбекистон

calendar

19.02.2024

eye

572

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда

Бугун, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (15.02.2024 ЎРҚ-908-сон) мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбирда Адлия вазири ўринбосари А.Каримов ва масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Қабул ҳақида батафсил маълумот беришди.

Таъкидланганидек, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизими ҳамда савдо қоидаларини ўрнатувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда дунё савдосининг 95 фоизи ушбу тузилмага кирувчи 164 та аъзолар ҳиссасига тўғри келади.

Сўнгги пайтларда мамлакатимизнинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга оид махсус қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия барча масалаларни кўриб чиқади ва мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди ҳамда Адлия вазирлигида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида миллий қонунчиликни ташкилотнинг битимларига мувофиқлаштириш энг асосий масалалардан биридир. 5 та Қонунни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича қабул қилинган Қонунимиз мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг яққол мисоли ҳисобланади.

Сўзга чиқувчилар Қонуннинг асосий жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтишди.

Хусусан:

Биринчидан, Жаҳон савдо ташкилотининг битимларида белгиланган асосий тамойиллардан бири “миллий режим” ҳисобланиб, унга кўра ҳар бир аъзо давлат томонидан хорижий ҳамда маҳаллий товар ва хизматлар учун бир хил талаб ва қоидалар ўрнатилиши лозим.

Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.

Шулардан келиб чиқиб, ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича бош битимининг “миллий режим” тамойилига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдорини бирхиллаштирган ҳолда БҲМнинг 1 баравари миқдорида белгиланмоқда.

Бу орқали хорижий инвесторлар ва резидентлар учун бир хил шароитлар яратилади ва инвестициялар кириб келиш кўлами кенгаяди.

Иккинчидан, Қонунда миллий интеллектуал мулк тизимини ЖСТнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги битими, яъни ТРИПС битими талабларига мувофиқлаштириш назарда тутилган.

ТРИПС битими ЖСТнинг асосий ҳужжатларидан бири бўлиб, 1994 йил 15 апрелда Марокашда ўтказилган Уругвай музокаралари якуни бўйича қабул қилиниб, 1995 йил 1 январдан кучга кирган ҳамда ЖСТга аъзо давлатлар томонидан интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича минимал талабларни белгиловчи битим ҳисобланади.

Амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда резидентлар ва норезидентлар учун белгиланган патент божи миқдорлари бир биридан сезиларли даражада фарқ қиларди. Масалан, ихтирони давлат рўйхатидан ўтказиш учун талабнома топширганлик, расмий экспертизадан ўтказганлик ва маълумотларни эълон қилганлик учун резидентлар учун БҲМнинг 1 баравари белгиланган бўлса, худди шу ҳаракатлар учун норезидентларга БҲМнинг 17 баравари миқдорида патент божи тўлаш назарда тутилган.

Шунга кўра патент божи тўловчилари сифатида кўрсатилган резидент ва норезидент мос равишда жисмоний ва юридик шахс деб ўзгартирилиб, патент божи миқдорлари бирхиллаштирилди.

Давлат божлари миқдорлари камайиши ва Ўзбекистонда ўз интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилишни хоҳловчиларга қулай шароит яратилиши сабабли талабномаларнинг сони босқичма-босқич ошади.

Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасида қуйидаги қўшимча ўзгаришлар амалга оширилмоқда:

– ҳукумат томонидан патент эгасининг рухсатисиз ундан фойдаланишга рухсат бериш мумкин бўлган аниқ ҳолатлар ҳамда уларга товон пули тўланишини белгилаб бериш;

– ўзга шахсга тегишли саноат мулки объектидан (патентдан) жамоат манфаатлари учун мажбурий лицензия асосида фойдаланиш ҳуқуқини олиш ва бундай фойдаланганлик учун патент эгасига мутаносиб миқдорда товон пули тўланишига оид алоҳида нормаларни киритиш;

– патентланган усулдан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган низоларда исботлаш мажбуриятини аниқлаштириш;

инсофсиз рақобат оқибатида рўйхатга олинган товар белгиларини бекор қилиш бўйича даъво муддатини бекор қилиш;

ихтиро ва фойдали моделларни давлат рўйхатидан ўтказишда II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган патент божининг 90 фоизи, таълим олувчи шахсларга, илмий ва илмий-педагогик ходимларга 30 фоизи, юридик шахс бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотларига ва илмий ташкилотларга 25 фоизи миқдорида имтиёзлар бериш;

– оригинал дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, хусусан, дори воситасини яратиш жараёнида ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида олинадиган клиник олди ва клиник синовлар натижаларини ҳимоя қилиш;

– саноат мулки объектларидан табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда фойдаланилган ҳолатларда ҳам ҳуқуқ эгасига белгиланган миқдорда товон пули тўланишни кўзда тутувчи қоидалар киритилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқлаштириш орқали Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича жараённинг янада жадаллашишини ҳамда кейинги босқичга ўтишини таъминлайди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 765

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 602

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-феврал 2024, 11:13
430

Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

cover image
19-феврал 2024, 12:27
419

Адлиядан қизиқарли статистика: энг қиммат автомобилдан саккиз асрлик кадастргача

Адлия вазирлиги ўз фаолияти ва ўзига тегишли ресурслар статистикасига оид 2023 йил бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

cover image
20-январ 2024, 09:44
465

Адлия вазирлиги раҳбарияти ёшлар билан учрашди

Бугун, 20 январь куни “Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

cover image
8-январ 2024, 09:58
348

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. Бунда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади – Акбар Ташкулов

Адлия вазири Мустақил Ўзбекистон Республикасида Адлия вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан табрик йўллади.