currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазири: Халқ адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак!

Адлия вазири: Халқ адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак!

Ўзбекистон

calendar

30.01.2021

eye

901

Адлия вазири: Халқ адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак!

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлигининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди. Қайд этилганидек, ҳисобот даврида вазирлик томонидан давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган 199 та қонун ҳужжатлари, шу жумладан 45 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда 2 463 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, айниқса, пандемия даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Келиб тушган жами 90 минг 41 та мурожаатларнинг 86 фоизи қонуний ҳал этилди. Ҳайъат мажлиси давомида асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга қаратилди. Хусусан, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилишда айрим тизимли муаммолар мавжудлиги, давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишда жиддий камчиликлар кўзга ташланаётганлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, яъни аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, халқ ичига кириб бориш фаолияти талаб даражасидан анча йироқлиги, айрим ҳудуддаги аҳоли адлия бўлимлари фаолияти ташкил этилганлигидан бехабар эканлиги, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги айтиб ўтилди. Ҳайъат мажлисида Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳам танқидий таҳлил этилди. Шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоларни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Мажлис кун тартибидаги масала бўйича, вазир ўринбосарлари, марказий тармоқ раҳбарлари, жойлардаги адлия органлари ва муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда адлия органлари фахрийларининг таклиф ва тавсиялари эшитилди.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 700

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 230

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
538

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
483

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: