currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамкорликка таклиф этади

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамкорликка таклиф этади

#NoComment

calendar

20.04.2026

eye

139

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамкорликка таклиф этади

Бугунги кунда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, сифатли ва ишончли манбаларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса, қонунчиликдаги янгиликлар, илмий-таҳлилий материаллар ва амалий қўлланмаларни кенг оммага етказиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази аҳоли ва ташкилотларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ томонидан медиа материаллар тайёрлаш, таржима хизматларини кўрсатиш, юридик адабиётларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, дизайн, нашр ва таҳрир хизматларини юқори профессионал даражада амалга ошириш йўналишларида самарали фаолият олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг кодекслари, уларга шарҳ, дарслик ва ҳуқуқий адабиётлар, шу билан бирга сувенир шаклдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Брайл алифбосида чоп этилган кўзи ожизлар ҳуқуқлари тўплами тайёрланиб китобхонларга тақдим этиб келинмоқда.

Юқорида таъкидланганидек, марказимиз ҳуқуқий адабиётларни профессионал даражада нашр қилиш хизматини таклиф этади. Биз муаллифлар, олимлар, амалиётчилар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда турли форматдаги китоблар, ўқув қўлланмалар, шарҳлар ҳамда методик материалларни чоп этамиз.

Нашр жараёнида ҳар бир босқич – таҳрир, дизайн, саҳифалаш ва чоп этиш ишлари юқори сифат стандартлари асосида амалга оширилади. Муаллифларнинг ғоялари ва илмий ёндашувлари тўлиқ сақланиб қолиши, материалнинг ўқувчи учун тушунарли ва қулай шаклда етказилиши биз учун устувор вазифа ҳисобланади.

Агар сизда тайёр қўлёзма бўлса ёки ҳуқуқий мавзуда нашр тайёрлашни режалаштираётган бўлсангиз, биз билан ҳамкорлик қилиш орқали ўз асарингизни кенг аудиторияга етказишингиз мумкин.

Ҳамкорлик учун +998 55 5104787 рақамга қўнғироқ қилишингиз ёки info@adolatmarkazi.uz га мурожаат этишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
794

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
602

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.