Ҳуқуқ
23.09.2025
678

Жорий йилнинг 23-25 сентябрь кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида Евросиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда иштирок этаётган “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегациясининг илк куни “Сиан Гуансин Цзюнда” адвокатлик идорасига ташрифдан бошланди.
“Адолат” МҲАМ делегацияси “Сиан Гуансин Цзюнда” адвокатлик идораси фаолияти билан яқиндан танишди. Идора вакиллари Хитой ҳуқуқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, замонавий жамиятда адвокатларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, юридик хизматларни рақамлаштириш ва иш самарадорлигини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув давомида қатор муҳим масалалар бўйича конструктив мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар ҳуқуқий ахборотни тўплаш, тизимлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)ни юритиш бўйича ишланмаларни тақдим этди, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган LexAI платформаси тақдимотини ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ҳуқуқий доиралари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф ҳуқуқий ахборот ва адвокатлик амалиёти соҳасида хитойлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш учун муҳим қадам бўлди. Олинган тажриба ва ўрнатилган алоқалар ҳар икки давлатда ҳуқуқий амалиётни ўзаро бойитиш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумот учун: 2005 йилдан бери Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида муҳим ҳамкорлик механизми сифатида ўтказиб келинаётган ушбу форумнинг асосий мақсади Евроосиёда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишга кўмаклашишдан иборат. Бу йилги тадбирнинг бош мавзуси — "Евроосиёда янги ҳаракатлантирувчи кучларни бирлаштириш, барқарор ривожланишнинг янги архитектоникасини биргаликда барпо этиш". Форум Шэнси провинцияси Халқ Ҳукумати, ШҲТ котибияти, Хитой ривожланиш банки ва бошқа қатор нуфузли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.