Ўзбекистон
05.08.2023
1 381

Ҳукумат қарори (331–сон, 03.08.2023 й.) билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади. Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади. Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади. Ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқиб, хулоса келиб тушгандан бошлаб 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади. Сўнг ваколатли давлат органлари томонидан 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатлари Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатилади. Шунга кўра, Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
“Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди
Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш қоидалари белгиланди