#NoComment
26.09.2025
122
«Аёллар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар — бандлиги Таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар — бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар — боқувчиси вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлмаган, бедарак йўқолган (суд қарорига асосан) ёхуд бошқа сабабларга кўра боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, фарзандлари вояга етмаган боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва эҳтиёжманд ёлғиз оналар (ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида);
4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар — ногиронлиги бўлган вояга етмаган (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди ёшидан қатъий назар) фарзандини бевосита парваришлаётган ва (ёки) сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган болалари мавжуд бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Бунда «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.
5. «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Бунда «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.
Секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда, камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг, хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади.
Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда маблағ ўтказиб берилади.
Шахбоз Шоядбеков,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.