currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларАёллар нечи ёшдан пенсияга чиқади?

Аёллар нечи ёшдан пенсияга чиқади?

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

3 393

Аёллар нечи ёшдан пенсияга чиқади?

Қонунчиликда аёлларга умумий белгиланган пенсия ёши 55 ёшни ташкил этади. Аммо аёллар учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни 54 ёшдан пенсияга чиқиш имтиёзи мавжуд. Хўш бу имтиёздан аёллар қачон фойдалана олади? Мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтадиган бўлсак, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун аёлларда тўлиқ 20 йил иш стажи бўлиши талаб этилади. Бунда аёллар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида белгиланган, қуйидаги келтирилган 4 та банд асосидаги фаолияти давомийлиги 20 йилни ташкил этганида 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мазкур 4 та банд қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш;

2) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

3) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

4) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият билан шуғулланган тақдирда имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин.

 

Сариосиё туман Адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

Улашиш: