Тармоқда нима гап?
15.12.2025
295

Бугунги глобаллашув ва тараққиёт шароитида жамиятнинг барқарор ривожи, аввало, инсон капиталининг сифатига боғлиқдир. Инсон капиталининг шаклланишида эса аёлларнинг таълим олиши муҳим ўрин тутади.
Аёлларнинг билимли, касбий малакали ва ижтимоий фаол бўлиши нафақат уларнинг шахсий ривожи, балки оиланинг мустаҳкамлиги, фарзандлар тарбияси ҳамда жамият фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Шу сабабли сўнгги йилларда аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтириш, улар учун турли имтиёз ва қўллаб-қувватлов механизмларини жорий этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.
Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
турмуш ўртоғи вафот этган, вояга этмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.