Life Style
22.01.2026
1 319

Маълумки, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга кўра, муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот шахсга доир маълумотлар сифатида қаралади.
"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, энди сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Қонунга қуйидагича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
- сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
- ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Cунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуи ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам, инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.
Шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш учун жарима миқдори қанча?
Шу асосларга кўра, энди сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Хорижий тажрибада жавобгарлик белгиланганми?
Халқаро тажрибага назар солсак, Йевропа Иттифоқи ташкилотларнинг шахсий маълумотларни қандай тўплаши, қайта ишлаши, сақлаши ва узатиши бўйича қатъий қоидаларни ўрнатиш бўйича GDPR (General Data Protection Regulation) ҳужжатини қабул қилган. Унга кўра, сунъий интеллект орқали шахс маълумотини ўзгартириш, розиликсиз қайта ишлаш, ёлғон контент (deepfake) яратиш қуйидаги ҳолатларда жиноят ёки оғир маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади:
Агар:
— шахсга маънавий зарар етказилса,
— обрўсига путур етса,
— алдаш ёки фирибгарлик бўлса.
Қандай ҳолларда шахсга доир маълумотларга ишлов беришга рухсат этилган?
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга кўра, Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
— субъект бу маълумотларга ишлов беришга розилик берганда;
— субъект тараф бўлган шартномани бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш ёки шундай шартнома тузилгунига қадар субъектнинг сўровига биноан чоралар кўриш зарур бўлганда;
— мулкдор ва (ёки) операторнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
— субъектнинг ёки бошқа шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
— мулкдор ва (ёки) операторнинг ёки учинчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун ёхуд шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмаслиги шарти билан ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга эришиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
— шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда;
— агар бу маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади