Ўзбекистон
05.05.2023
1 341

Ижтимоий тармоқларда айрим газ заправкаларига яна чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарларни рад этди. Маълум қилинишича, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республика, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда. Шунингдек, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли улар фаолияти вақтинча тўхтатилган. Олдинроқ Андижон вилояти ҳокимлиги ҳудудда шохобчаларнинг фаолиятини чеклаш бўйича ҳеч қандай жараён олиб борилмаётганини маълум қилганди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Сирдарёда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси салкам 62,5 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади. Бу каби ҳолатларда “заправка”лар қандай жавобгарликка тортилади?
Тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та “заправка” давлатга қарийб 35 млрд сўм зарар келтирди
АГТКШларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.