Ўзбекистон
16.09.2023
1 242

Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида тезкор тадбирлар олиб борилган. Бу ҳақда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” маълум қилди. Тадбирлар натижасида, 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига сотилишининг олди олинган. Шунингдек, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дори воситалари ноқонуний айланмасининг олди олинди. Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.