currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАҳолини рўйхатга олиш – ягона ва ишончли манба

Аҳолини рўйхатга олиш – ягона ва ишончли манба

Life Style

calendar

28.02.2026

eye

46

Аҳолини рўйхатга олиш – ягона ва ишончли манба

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотларни эса аҳолини рўйхатга олиш натижаларидан топиш, якунларга қараб, ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида мулоҳаза қилиш мумкин. Кўп ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш уларнинг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона ва ишончли манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини расмий рўйхатга олиш 1790-йилда АҚШда, кейинчалик 1800-йилда Швеция ва Финляндияда, 1801-йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Рўйхатга олиш жуда оддий шаклда ва узоқ муддатга чўзилган. Масалан, АҚШда илк бор рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилгани манбалардан маълум.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945–1954-йилларда – 151 та давлатда, 1965–1974-йилларда – 179 та давлатда аҳоли рўйхатдан ўтказилган. Бугунги кунда дунёдаги деярли барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897-йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари ХIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар ҳамда аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926,1939, 1959,1970 ва 1989-йилларда ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилган.

Рўйхатга олишнинг халқаро меъёрлар асосида тавсияларга таянган ўзига хос тамойиллари бор. Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг қатъий марказлаштирилиши асосий шартлардан биридир. БМТ тавсияларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш ҳар 10 йилда камида бир марта ўтказилиши белгиланган. Рўйхатга олиш аниқ белгиланган бир муддатда ўтказилиши талаб қилинади. Маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади. Аҳолини рўйхатга олиш варақасидан фақат натижаларни умумлаштириш учун фойдаланилиши назарда тутилган.

Юртимизда жорий йилдаги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш мустақиллик даврида биринчи кенг кўламли рўйхатга олиш тадбири ҳисобланади. Унинг биринчи босқичи 15-январдан 31- январгача онлайн тарзда, иккинчи босқичи – 4-февралдан 28-февралгача уйма-уй юриб амалга оширилмоқда. Натижаларга келсак, биринчи босқичда онлайн рўйхатдан 29,9 миллиондан ортиқ фуқаронинг ўтгани (81,8 фоиздан ортиқ) – биринчи босқичнинг катта натижаси ҳисобланади.

Ҳуқуқий маълумотлар, демография, миграция, оилавий ҳолат, иш билан бандлик ва даромад манбалари бўйича янгиланган маълумотлар яшаш жойи ва аҳоли хизмати билан боғлиқ муҳим маълумотларни, оила таркиби, миграция ва меҳнат бандлигининг аниқ ўлчамлари, қишлоқ хўжалиги – ердан фойдаланиш, чорва ва паррандачилик ҳолати тўғрисидаги аниқ маълумотларни ўзида акс эттиради.

Натижалар ва хулосалар

Рўйхатга олиш натижалари давлат сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилади. Ҳар бир ҳудуд бўйича аҳоли сони ва таркибини аниқ ҳисоблаш имконини беради, бу эса иш ўринлари, мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари керакли ҳажмини белгилаш учун муҳим. Миграция трендларини кузатиб бориш имкони бўлади – ички ва ташқи миграция қандай кечаяпти, бу ерда нима муаммолар борлигини кўрсатади. Бундай маълумотлар давлат дастурларини шакллантиришда тўғри қарорлар қабул қилиш имконини беради.

 Иқтисодий режалаштириш, яъни истеъдод ва инсон ресурслари ҳақидаги маълумотлар давлатнинг иқтисодий стратегиясини тузишда катта аҳамият касб этади. Масалан, меҳнат бозори, таълимга бўлган эҳтиёж, хусусий сектор ва бошқа соҳаларда бугунги ҳолатни аниқлаш, буларнинг барчаси статистика асосига қурилади.

 Аҳолини рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда қишлоқ хўжалиги бўйича маълумотлар ҳам тўпланиб, ердан фойдаланиш, экин майдони, чорва моллари ва паррандачилик тартиби ҳақидаги маълумотлар йиғилади. Бу маълумотлар йиллик сарфланадиган харажатларни аниқлаш, соҳани такомиллаштириш учун асос бўлади. Бу статистика давлатга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер ресурсларини самарали бошқариш, хусусий ва давлат секторлари ўртасида балансни сақлаш каби муҳим мақсадлар учун асосий манба ҳисобланади.

Қисқа қилиб айтганда, яратилган база маълумотлари ижтимоий-иқтисодий сиёсатни такомиллаштиришда, бюджет ва ресурсларни мақсадли йўналтиришда давлатга муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Маруса ҲОСИЛОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 307

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
1 027

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


30-январ 2026, 07:10
861

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.


2-феврал 2026, 05:15
801

Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб

Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади.