currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар

Ўзбекистон

calendar

26.11.2025

eye

19

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар

Ўзбекистон қонунчилигида меҳнат бозорида тенгликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Меҳнат кодексининг 96-моддасида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича давлат томонидан бериладиган қўшимча кафолатлар тартибга солинган.  

Ижтимоий эҳтиёжманд тоифалар рўйхати

Қонунга кўра, қўшимча кафолатлар қуйидаги тоифага мансуб шахсларга тегишли:

— Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчилар).

— Умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар.

— «Меҳрибонлик» уйлари битирувчилари ҳамда олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар.

— Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ДХХ қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган шахслар.

— Ногиронлиги бўлган шахслар.

— Пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил қолганлар).

— Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига асосан тиббий мажбурлов чоралари қўлланган шахслар.

— Одам савдосидан жабрланган шахслар.

Қонунчилик ушбу рўйхатга, заруратга қараб, бошқа тоифаларни ҳам киритиш имконини беради.

Қўшимча кафолатларни таъминлаш шакллари

Давлат аҳолининг мазкур тоифаларини иш билан таъминлаш мақсадида қуйидаги чораларни амалга оширади:

— Қўшимча иш ўринларини яратиш;

— Ихтисослаштирилган ташкилотларни, хусусан ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қилиши мумкин бўлган иш жойларини ташкил этиш;

— Махсус қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини жорий этиш;

— Корхоналарда ижтимоий эҳтиёжманд тоифага мансуб шахслар учун энг кам иш ўринлари меъёрини белгилаш;

— Қонунчиликда назарда тутилган бошқа амалий чораларни кўриш.

Иш берувчининг мажбуриятлари

Меҳнат органлари ёки бошқа ваколатли идоралар томонидан юборилган, ушбу модданинг иккинчи қисмида қайд этилган тоифага мансуб шахслар иш берувчи томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиниши шарт.

Хулоса

Меҳнат кодексининг 96-моддаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий асосдир. Давлат ва иш берувчилар зиммасидаги ушбу қўшимча мажбуриятлар ижтимоий барқарорлик ва тенг имкониятларни таъминлашга хизмат қилади.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
956

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


30-октябр 2025, 07:11
664

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


29-октябр 2025, 04:11
551

Қандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?

Жиноят кодексининг 74-моддасида Озодликдан маҳрум етилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин дея белгилаб қўйилган.


10-ноябр 2025, 10:54
543

Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари

Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.