Ўзбекистон
28.06.2024
292
Ахсикент ёдгорлиги - Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган қадимий шаҳар харобаси саналади.
Тарихий маълумотларга қараганда, Ахсикат шаҳри милоддан аввалги. 3-2 асрларда вужудга келган, 9-10 асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. 1219 йй. мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. Асрнинг эски ўрнидан 5-7 км. ғарбда бунёд этилган янги шаҳар Ахси 14-17 асрларга оиддир.
Ахсикент улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади.
Ахсикатни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари 19-аср охирлари - 20 аср бошларидан бошланган. 1885 йил Н. И. Веселовскип, 1914 й. И.Кастанье қазиш ва қидирув ишлари олиб борган.
Ахсикат харобаларидан ғарброкда ўрта асрларга оид яна бир шаҳар харобалари борлиги аниқланган. Академик Я. F. Ғуломов ва археолог И. Аҳроров мазкур тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид иккита шаҳар бўлганлигини, улардан бири қадимги Ахсикат ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси эканлигини биринчи бўлиб исботладилар.
Археологик тадқиқотларга қараганда, X-XII асрнинг бошларида Ахсикент металлург-темирчи усталари тоза пўлат (фулад) ишлаб чиқариш технологияси сирларини билишган. Тоза пўлат олиш учун биринчи навбатда, бойитилган (тозаланган) темир хом ашёси зарур бўлган. Буни Ахсикент усталари Ғовасой-Поп ва Уструшонадаги Марсманда тоғ-кон саноати металлургларидан олишган. Бойитилган (тозаланган) темир маҳсулоти Ахсикет металлург-темирчи усталари қўлига тушгач, ундан улар биринчи навбатда махсус технология ёрдамида пўлат олишган. Сўнг машҳур Фарғона қиличларини ясашган.
Пўлатдан қурол тайёрлаш устадан катга маҳорат талаб қилган. Қиличга ишлов бериш жараёнида, унинг юзида ҳар хил нақшлар пайдо бўлган. Бунга ўхшаш қиличлар ўта кескир бўлиши билан бирга, мўъжизавий санъат асари ҳам ҳисобланиб, дунё бозорида юқори баҳоланган. Шунинг учун ҳам унинг сопи ва ғилофига алоҳида ишлов берилиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Бундай қиличнинг нархи жуда юқори бўлиб, унга эга бўлиш фақат подшо аскарлари ва бой- бадавлат одамларгагина насиб қилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилги Наманган ташрифлари давомида Ахсикентнинг ҳаққоний тарихини ўрганиш, мазкур ҳудудни туризм маконига айлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид иккита шаҳар бўлганлигини, улардан бири қадимги Ахсикат ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси эканлиги исботланган. Унинг харобалари маҳаллий халқ орасида Янги Ахси топоними билан аталиб, ҳозирда унинг озроқ қисми Якка йигит қишлоғи тагида сақланган.
Ҳозирда қадимги шаҳар харобаларида қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ сайтимиз орқали Янги Ахсида тўпланаётган юзлаб топилмалар қаторига пўлат ханжар ҳамда «Оятал курси» битилган мис пиёла қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.
Навбатдаги топилма ноёб Дамашқ қиличи Ахси осори-атиқалар музейига 510-экспонат сифатида рўйхатга киритилди. Таъкидлаш керак, Ахсикентда тайёрланган қуроллар «Дамашқ қиличлари» номи билан дунёга машҳур бўлиб, Ғарбда Дамашқ, Шарқда Хитой бозорларида сотилган.
Хулоса қилиб айтганда, IX-XII асрнинг бошларида Фарғона – Ахсикент шаҳрининг устаси фаранг ҳунармандлари қаттиқ ва юмшоқ пўлатлар ишлаб чиқариш сирларини билишган. Улар тайёрлаган қиличлар Шарқда Хитой ва Жануби-ғарбда халифалик маркази Дамашқ бозорларида сотилган. Ўрта асрларда бутун Европага «Дамашқ қиличлари» номи билан машҳур бўлган қуролларнинг маълум бир қисмининг ватани Фарғона-Ахсикет ҳисобланган. Эски Ахси ёдгорлигини зиёрат қилган сайёҳ ҳар қадамда пўлат ишлаб чиқариш билан боғлиқ чиқиндилар ва устахона харобаларини кўради, юқорида айтилган гапларнинг тасдиғини топади.
Мазкур ёдгорлик Наманган вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Юртимиз ва хориждаги сайёҳлик кўргазмаларида қадимий Ахсикент ҳақида ҳам тақдимотлар ўтказилмоқда. Бунинг самарасида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида тарихий ёдгорликка қизиқиш ортмоқда. Ҳозирга қадар Бельгия, Австрия, Япония, Жанубий Корея, Россия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрган.
Улашиш:
Бошқалар
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш
Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.
Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?
Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.