currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Ҳуқуқ

calendar

14.10.2024

eye

2 568

Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

 

Кўп квартирали уйда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

—  кўп квартирали уйда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, унинг мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсатилишини талаб этиш;

ушбу Қоидаларга ва иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ, ушбу хизматлар кўрсатилмаган давр учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этилган ҳолда, иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик;

—  қонун ҳужжатларида, иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш;

иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни (шахсан ёки ўз вакили орқали), шунингдек Етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни бепул олиш;

иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш;

буюртманомалар юборилган пайтдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки зарур сифатда кўрсатилмаганлиги ва аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатномани 18 соат мобайнида олиш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 241

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


10-октябр 2025, 04:44
499

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
407

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.


16-октябр 2025, 04:43
372

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси

Фуқаролар уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш орқали ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ишончини мустаҳкамлайди.