Ўзбекистон
18.08.2023
1 247

Forbes журнали АҚШ Президенти Жо Байденнинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган мактубини эълон қилди. Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдиради, шунингдек, охирги йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини қайд этади. "Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди", – дейилади хатда. Шунингдек, мактубда Саида Мирзиёеванинг жорий йил бошида Оқ уйга ташрифи ҳам тилга олинган ҳамда оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилангани, гендер тенглиги йўлида қилинаётган ишлар эътироф этилган. АҚШ етакчиси мактуб сўнгида Шавкат Мирзиёевни жорий йил сентябр ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши ва C5+1 учрашувида иштирок этишга таклиф этган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.