Life Style
17.04.2025
620

Қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, суд ижрочиси ундирувни иш ҳақига қаратишни 1-иловага мувофиқ ижро ҳужжатининг аслини илова қилган ҳолда Иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш тўғрисидаги талабномани қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилотларга тақдим этади. Суд ижрочиси қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақидаги маълумотлар тўғрилигини мазкур ташкилотларга сўровнома юбориш орқали текширишга ҳақли.
Ташкилотга ижро ҳужжатининг асли ижро этишлик учун юборилганда, суд ижрочиси ижро иш юритувида унинг нусхасини сақлайди.
Ижро ҳужжатининг асли илова қилинган талабномани тақдим қилиш қўлда, реестр бўйича почта ёки курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
Суд ижрочиси қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қарздорнинг яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг филиалига ягона маълумотлар базасидан жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги қарздорнинг шахсий ҳисоби бўйича махсус маълумотни олиш учун сўровнома юборади.
Қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ташкилот бу ҳақда суд ижрочисини дарҳол хабардор қилади.
Ижро ҳужжати хато келиб тушган ҳолларда, муассаса, ташкилот ёки бошқа шахслар ижро ҳужжати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай, мазкур ижро ҳужжатини юборган суд ижрочисига уни қайтарадилар.
Ундирувни иш ҳақига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжати қарздор ишдан бўшагандан сўнг тақдим этилганда, ижро ҳужжатини олган ташкилот ижро ҳужжатини, қарздорга охирги олти ой мобайнида тўланган иш ҳақини кўрсатган ҳолда, буйруқдан кўчирмани, шунингдек қарздорнинг янги яшаш ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, уларни илова қилган ҳолда қайтаради.
Қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.
Агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.