Ҳуқуқ
17.09.2024
105
Қонунчиликка кўра, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Келишувда алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби белгиланади.
Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
Келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Бундай келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.
Шунингдек, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. У қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳам ўша шаклда амалга оширилади.
Келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, тўланадиган алиментларнинг миқдори шу келишувда белгиланади.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.