currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАлиментни олдиндан тўлаш қимматга тушадими?

Алиментни олдиндан тўлаш қимматга тушадими?

Ўзбекистон

calendar

17.04.2023

eye

2 193

Алиментни олдиндан тўлаш қимматга тушадими?

Хорижга кетиш учун алиментнинг 5 йиллигини олдиндан тўлаш мақсадида МИБга бордим. Менга 5 йиллик алимент учун 74 млн. сўм ҳисоблаб беришди. Менинг ҳисобим бўйича ойига 590 минг сўмдан тўлаганимда, жами 34 млн. сўм бўлиши керак эди. 74 млн. қандай ҳисобланганини тушунмаяпман. Бу вазиятда алимент пули тўғри ҳисобланганми? Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблашда, келгуси даврлар учун тўланадиган алиментлар суммасига, тўлов вақтидаги ҳар йилги алиментлар суммасининг Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасига капитализация коэффициенти қўлланилиши белгиланган. Агар ижро ҳужжатида алиментлар қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бўлса — ойлик алимент суммаси қарздорнинг охирги ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади улушидан, бироқ ҳисоблаш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади. Бунда, қарздор ишсиз бўлса ёки ойлик иш ҳақи ва бошқа даромади тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган тақдирда, тегишли улуш ҳисоблаш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланиши назарда тутилган. Шу боисдан, давлат ижрочиси томонидан олдиндан тўланиши лозим бўлган алимент миқдори жорий ойлик тўловлар доирасида эмас, балки қонунчилик талаблари доирасида ҳисобланган. Алимент ҳужжатлари калькуляторида алимент суммалари ва олдиндан тўланадиган алимент суммаларини қонунчилик талаблари асосида ҳисоблаш мумкин.

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Жасур Мамаюсупов жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 932

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 333

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
781

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
748

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
16-феврал 2023, 12:22
3 747

Қайси ҳолларда алимент тўловчига хорижга чиқиш учун тақиқ бекор қилинади?

Алимент тўлаш бўйича икки ўртада гаров шартномаси тузилган тақдирда, алиментчининг мамлакатдан чиқишига тақиқ олиб ташланади. Бу ҳақда тегишли органлар хабардор қилинади

cover image
28-сентябр 2023, 14:00
18 817

Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.

cover image
22-июл 2023, 14:20
14 048

Алимент миқдори, чет элга чиқишга тақиқни олиб ташлаш, алиментни камайтириш: алимент бўйича муҳим 10 та қоида

Ҳар бир ота-она ўз болаларига таъминот бериши шарт. Бу боланинг конституциявий ҳуқуқи бўлса, ота-онанинг конституцион мажбурияти ҳисобланади.

cover image
17-июл 2023, 10:01
1 629

Самарқандда алимент тўламай, қочиб юрган 198 нафар қарздор топилди