Ўзбекистон
16.02.2023
3 747
❗️Алимент тўловчи қуйидаги ҳолларда чет элга чиқиш учун тақиқни бекор қилиши мумкин:
? ундирувчининг, яъни собиқ турмуш ўртоғининг розилиги – ижрони тўхтатиш ҳақидаги аризасига асосан;
? Алимент тўлаш бўйича икки ўртада гаров шартномаси тузилган тақдирда, алиментчининг мамлакатдан чиқишига тақиқ олиб ташланади. Бу ҳақда тегишли органлар хабардор қилинади.
❗️ Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган БҲМнинг 250 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (75 млн сўм).
?Давлат ижрочисининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ҳамда прокурор томонидан келтирилган протест асосида тақиқ олиб ташланиши мумкин.
Баходир Улуғбеков, Миробод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Алиментни олдиндан тўлаш қимматга тушадими?
Хорижга кетиш учун алиментнинг 5 йиллигини олдиндан тўлаш мақсадида МИБга бордим. Менга 5 йиллик алимент учун 74 млн. сўм ҳисоблаб беришди. Менинг ҳисобим бўйича ойига 590 минг сўмдан тўлаганимда, жами 34 млн. сўм бўлиши керак эди. 74 млн. қандай ҳисобланганини тушунмаяпман. Бу вазиятда алимент пули тўғри ҳисобланганми?
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб
Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.
Алимент миқдори, чет элга чиқишга тақиқни олиб ташлаш, алиментни камайтириш: алимент бўйича муҳим 10 та қоида
Ҳар бир ота-она ўз болаларига таъминот бериши шарт. Бу боланинг конституциявий ҳуқуқи бўлса, ота-онанинг конституцион мажбурияти ҳисобланади.
Самарқандда алимент тўламай, қочиб юрган 198 нафар қарздор топилди