Ўзбекистон
06.07.2023
1 435

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) аҳоли жон бошига спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Рейтингда 1-ўринни Кук ороллари эгаллаган. Бу ерда аҳоли жон бошига йилига ўртача 12,97 литр алкоголь ичилади. Дастлабки бешликдан Латвия (12,90 литр), Чехия (12,73 литр), Литва (11,93 литр), Австрия (11,90 литр), давлатлари ўрин олган. АҚШ аҳолиси эса йилига ўртача 8,93 литр алкоголь истеъмол қилиш даражаси билан 35-ўринни эгаллаган, Россия эса 7,29 литр билан 56-ўринда қайд этилган. Рейтингда Қозоғистон 3,73 литр алкоголь истеъмоли билан 100-ўрин, Қирғизистон 96-ўрин (4,02 литр), Тожикистон 156-ўрин (0,85 литр), Туркманистон 117-ўриндан (2,88 литр) жой олган. Ўзбекистон эса алкоголь истеъмоли бўйича 124-ўринда қайд этилган. Бунда аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,45 литр алкоголь тўғри келади. Спиртли ичимликлар савдоси чекланган исломий давлатлар — Сомали, Саудия Арабистони, Мавритания, Кувайт ва Бангладеш эса алкоголдан холи деб ҳисоблаган. Қайд этиш мумкин, рейтингни тузишда дунёнинг 189 та давлатида 2019 йилдаги алкоголли ичимликлар истеъмоли бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.