#NoComment
19.12.2023
1 145

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда минтақа экспертлари кўмагида илк бор “Марказий Осиёнинг етакчи аёллари” рейтингини тузди.
Қайд этилишича, рейтингга киритилган аёллар минтақада турли соҳаларга, шу жумладан сиёсат, бизнес, таълим, фан, санъат ва ижтимоий масалаларга ижобий таъсир кўрсатган.
Номзодлар рўйхати шакллантирилгач, Ҳаракатнинг минтақа миқёсидаги экспертлар гуруҳига тақдим этилган. Экспертлар номзодларни ҳам математик, ҳам эмпирик методларга таянган ҳолда саралаган.
Саралаш жараёнининг биринчи босқичида номзодлар қуйидагиларга қараб баҳоланди:
Иккинчи босқичда минтақанинг 300 яқин экспертлар иштирокида онлайн овоз бериш жараёни ўтказилди. Овоз берган экспертлар таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар, минтақанинг етакчи “ақл марказлари” раҳбарлари, парламентарийлар, академиклар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари бор.
Марказий Осиёнинг Топ-40 етакчи аёллари рўйхати:
Экспертларнинг таъкидлашича, Танзила Норбоева Ўзбекистон тарихида Сенатга раислик қилаётган илк аёл. Бунгача у Касаба уюшмалари федератсияси кенгаши раиси, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган. “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, И даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2019-йилда “Энг фаол давлат арбоби – Ўзбекистонда йил одами” cифатида эътироф этилган.
Роза Отунбоева Марказий Осиёдаги биринчи аёл президент. Бугунда Қирғиз Республикаси ривожига кўп томонлама ҳисса қўшаётган “Роза Отунбоева ташаббуси” жамоат фонди асосчиси. У етакчилик, дипломатия, фаол фуқаролик ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида 35 йилдан ортиқ касбий тажрибага эга. Фуқаролик жамияти, давлат ва хусусий секторлар ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун Қувайт мукофоти билан тақдирланган.
Экспертлар, шунингдек, Зироат Мирзиёева раислигидаги “Замин” фонди соғлиқни сақлаш, таълим, ёллар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини эътироф этди. Биринчи хоним халқаро миқёсдаги йирик анжуманлар, саммитларда фаол иштирок этиб, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлашга, ўзбек жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Озода Раҳмон Тожикистон ҳукуматида юқори лавозимлардаги фаолиятидан ташқари, ўзининг хайрия ишлари, мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотларга таъсир кўрсатиши билан танилган.
Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фанлар академияси президенти Кунсулу Закариё биология фанлари доктори, профессор, Ал-Фаробий номидаги фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти лауреати. Олима аёл Қозоғистон илм-фанини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У CОВИД-19 коронавирус инфексиясига қарши ҚазCовид-ин (ҚазВаc) ваксинасини ишлаб чиқди. 200 дан ортиқ илмий нашрлар ҳамда илмий-услубий қўлланмалар, монографиялар, ихтиролар ва меъёрий-техник ҳужжатлар муаллифи.
Мяҳри Бяшимова Туркманистон ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятидан ташқари, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, янги экологик тоза технологиялардан фойдаланишга оид лойиҳаларни фаол илгари суради, бу бўйича БМТнинг юқори даражадаги йиғилишларида иштирок этиб келади.
Умут Шаяхметова Қозоғистонда аёл бизнес етакчиларидан бири. У бошқараётган Халқ банки Марказий Осиёдаги йирик банклардан биридир. 2023-йилда нуфузли халқаро нашр – “Интернатионал Банкер”га кўра, Шарқий Европадаги энг яхши банк деб топилди. Шунингдек, Қозоғистон Олимпия қўмитаси витсе-президенти бўлган биринчи аёлдир.
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, гендер тенглиги масалалари бўйича фаоллик кўрсатиб, хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Жамиятдаги муаммоларни кўтариб, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига муносабатини билдириб келади. Халқаро минбарларда Ўзбекистон номидан сўзга чиқиб, йирик таълимий ва маданий, экологик лойиҳаларни тақдим этмоқда.
34 ёшли Дунёгўзал Гулманова Туркманистон тарихида парламентнинг энг ёш спикери ҳисобланади. Экспертлар унинг ушбу лавозимга сайланишини мамлакат сиёсий манзарасида муҳим ўзгаришлардан дарак эканини таъкидлаган. Охирги парламент сайловлари натижаларига кўра, депутатларнинг 25,60 фоизини аёллар ташкил этди. Депутатлар таркиби сезиларли даражада ёшарди: қарийб 10 фоизи 30 ёшгача, 40,80 фоизи эса 40 ёшгача бўлган фуқаролардир.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқот қилиши, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириши, тажриба алмашиши учун платформа яратилди. Хусусан, 2021-йилда Марказий Осиё етакчи аёлларининг илк мулоқоти Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Мулоқот натижасида Марказий Осиё аёлларининг давлат бошқаруви, превентив дипломатия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва бизнес, маданият, таълим, фан, санъат, гендер тенглиги ва умуман барқарор ривожланиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, минтақа мамлакатларининг тадбиркор аёллари иштирокида бизнес форумлар ташкил этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди
Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
“Аёллар дафтари”га киритилганларга берилган 10 та имтиёз
“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади? Қуйида аёлларга берилган 10 та имтиёз ҳақида маълумотлар жамланди.
Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони эълон қилинди
Доимий аҳоли сони 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.