Ўзбекистон
13.08.2024
186

$64,2 млнлик шартнома уч йил муддатга — 2027 йилнинг августигача тузилган.
Американинг “Sierra Nevada Corporation” компанияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари билан Ўзбекистон учун самолётларни реставрация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
$64,2 млнлик шартнома шартларига кўра, “SNC” самолётни янгилайди, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлайди ҳамда логистика билан таъминлайди. Иш Ўзбекистонда амалга оширилиб, 2027 йилнинг 7 августигача якунланиши белгиланган.
Бу буюртма аввалроқ тузилган йирик шартноманинг бир қисми бўлиб, “Хорижий ҳарбий савдо” (FMS) дастури доирасида молиялаштирилади. Шартнома ягона манба жараёни орқали топширилди — “SNC” ишни бажариш учун танланган ягона компания эди.
Биринчи Пилатус ПC-12 бизнес-жети “Uzbekistan Airways” авиапаркида 2021 йилда пайдо бўлган. Авиакомпания мазкур воқеани Ўзбекистонда бизнес авиацияси “тараққиёти бошланиши” деб таърифлади.
Бироқ компания уни қандай шартлар асосида — сотиб олиш, лизинг ёки ижарага олинганига аниқлик киритмади. Ташувчи, шунингдек, бизнес самолётлар паркини янада кенгайтириш режаларини ошкор қилмади.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, авиакомпания “2021-йилнинг кузида ПC-12 бизнес-жетини эксплуатация қила бошлаган ва икки ойдан кейин уни янада модификацияланган ПC-24 моделига алмаштиришга қарор қилган”.
Авиакомпания ПC-24 бизнес-жетини қўлга киритгач, Ўзбекистон ичида ва хорижда фаол эксплуатациясини бошлаганини қайд этди.
Пилатус ПC-12 ва ПC-24 самолётлари Швейцарияда “Pilatus Aircraft” томонидан ишлаб чиқарилади ва мос равишда 8 ва 10 кишилик ўриндиқларга эга. Бизнес-жетлар корпоратив йўловчи ташиш учун мўлжалланган ва ҳукумат делегацияларининг парвозларида фойдаланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.