Ўзбекистон
01.04.2024
1 263
© Фото: hudud24.uzАндижон вилоятида туризмни ривожлантириш ҳаракатлари анчайин кенг кўламда йўлга қўйилган бўлиб, туризм бошқармаси ташаббуси билан илк бор ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.
Унда туроператорлар, турагентлар, меҳмонхона, ҳостеллар, оилавий меҳмон уйлари йўналишлари каби 40 нафардан ортиқ туризм соҳаси тадбиркорлари иштирок этишди.
Бундан ташқари, қўшни Қирғизистон Республикасида фаолият юритаётган йирик туроператорлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари, туризм соҳасида таьлим олаётган талаба ёшлар ҳам тадбирда фаол иштирок этдилар.
Андижонда фаолият юритаётган туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитишда аҳамиятли, деб топилган бу тадбирда корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида "Тадбиркор билан тадбиркор" (Б2Б) ва "Тадбиркор билан мижоз" (Б2С) механизмлари асосида учрашувлар ташкилаштириш мақсад қилинди. Мақсадга мувофиқ, тадбиркор ва мижозлар ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказилиб, шартнома ва келишувлар имзоланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Ўзбекистонга келган турист жойини VIP классга алмаштириш учун поезд бошлиғига 15 АҚШ доллари пора берди
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳолатга изоҳ бериб, поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга қанча турист келган?
Январь-август ойларнида дам олиш, даволаниш, тижорат ва бошқа сафар мақсадларида мамлакатга келган хорижликлар бўйича маълумот берилди.