Ўзбекистон
26.11.2023
969
© Фото: hudud24.uzАндижон вилоятининг Булоқбоши туманида кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат кеча, 25 ноябрь куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ ҳудудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” масъулияти чекланган жамиятига тегишли конда содир бўлган.
“Қақир” МФЙда яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида тош босиб қолган.
Оқибатда С.А. воқеа жойида вафот этган. Марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Тошкентда автобус ва юк машинаси тўқнашди
ЙТҲда 3 нафар йўловчи жароҳатланган.
Ўзбекистонда табиий ва техноген фалокатлар оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани очиқланди
2022 йилда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган.