Ўзбекистон
26.01.2024
1 600

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида соат 23:30 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”,- дейилади хабарда.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ўз навбатида эслатиб ўтиш жоиз, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш – фуқароларга БҲМнинг ўндан бир қисмидан 1 бараваригача (33 минг сўмдан 330 минг сўмгача); мансабдор шахсларга эса – 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Олмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди
Кеча, 30 ноябрь куни Олмаота шаҳридаги Almaty Hostelда ёнғин юз берган.
Фарғонада оҳак ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.