Ўзбекистон
25.04.2023
617
Айтишларича, Apple компанияси WWDC 2023 йилда тақдим этишни режалаштирган ҳамма иловаларга мўлжалланган iPhone қулоқчинлари устида иш олиб бормоқда. Apple эшитиш ускунаси 2023 йилда бутунжаҳон дастурчилар конференциясининг диққат марказида бўлиши мумкин. Ушбу қурилма Apple мижозларига хақиқатларни ёки ўзаро боғлиқ тажрибаларни тақдим этади. Bloombergнинг ёзишича, Apple қурилмаларда ишлаши мумкин бўлган кўплаб иловалар устида иш олиб бормоқда ва тайёргарлик сўнгги босқичда. Айтишларига қараганда, Apple имкониятлари спорт мусобақаларини томоша қилиш, ҳозирги iPad янги версияларини, ўйинлар, фитнес ва ҳамкорлик воситаларини ўз ичига олган. Apple кўп одамлар учун нотаниш ва қиммат бўлган маҳсулот, фойдаланувчиларига тажрибаларини намоён қилиш учун ўз экотизимини кенгайтириши керак. Қурилмаларнинг мутлақо янги тоифаси сифатида компания одамларга нима учун эшитиш воситасини сотиб олишлари ва турмуш тарзига қандай мос келишини ҳам тушунтириши керак. Манбаларнинг таъкидлашича, Apple iPad иловалари 3D интерфейси орқали эшитиш воситаларига мослаштириш устида иш олиб бормоқда. Apple Safari, Apple News, Apple Music, Stocks, Weather, Mail ва бошқа дастурлар устида ишлайди. Apple Booksнинг эшитиш воситасига мос келадиган версияси компания мижозларига асосий дастурдан ташқари VR-да ўқиш имкониятини беради. Сўнг бош кийим орқали суратга оладиган камера ҳам синовдан ўтказилади. Соғломлаштириш иловаси фойдаланувчиларга фикрларини жамлаб олишлари учун сокинлаштирувчи суратлар, шовқин ва кадр ортидаги овозлар тўплами билан ёрдам беради, у эҳтимол, Apple Watchdagi Mindfulness иловасига ўхшайди. Бундан ташқари Fitness + версия хизмати Freeform иловаси билан бирга қулоқчиннинг асосий имконияти бўлади. Freeform иловаси фойдаланувчиларига виртуал ойналарда ишлаш имконини беради. FaceTime, виртуал конференция хоналарида 3D асосий версиялари бўлиши мумкин. Ва ниҳоят, қулоқчинларнинг яна бир муҳим афзаллиги, спорт мусобақаларини томоша қилиш бўлиши мумкин. Apple компанияси Apple TV + да футбол ва бейсболнинг олий лига ўйинларини таклиф қилмоқда. Эшитиш воситаси WWDC 2023 пайтида пайдо бўлиши мумкин ва биринчи версиясини тахминан 3000 долларда сотиш режалаштирилган. Apple эшитиш воситаларининг умимий дизайн ва ўлчами чанғи кўзойнакларига ўхшаши мумкин. Appleнинг баъзи ходимлари янги қурилма ва унинг имкониятлари ҳақида қайғурмоқдалар. Айрим ходимлар етарлича ютуқларга эришмаганликлари учун ишдан бўшатилган. Афтидан, Apple раҳбарлари эшитиш воситаларини юқори нархларда сота олмаслик эҳтимоли борлигини билдиришган. Батарея дизайнининг мураккаблиги ва нархи 3000 доллар бўлишини ҳисобга олганда харидорларга сотиш имкони камроқ, брендга содиқлар бундан истисно, албатта.
ЎзМУ талабаси Суғдиёна Юсубжонова тайёрлади.
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.