currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАрхив ҳужжати асосида уй-жойни кадастр қилиш мумкинми?

Архив ҳужжати асосида уй-жойни кадастр қилиш мумкинми?

Life Style

calendar

23.12.2025

eye

41

Архив ҳужжати асосида уй-жойни кадастр қилиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлиши белгиланган:

— шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойга хизмат кўрсатиш учун шаҳарлар (туманлар) ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ер участкалари ажратиш ҳақидаги қарорлари;

— шаҳарчалардаги ва қишлоқлардаги (овуллардаги) фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойга хизмат кўрсатиш учун шаҳарчаларнинг ва қишлоқларнинг (овулларнинг) собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

— қишлоқлардаги (овуллардаги) фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларда шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

— тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

— тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисида колхозлар аъзолари умумий йиғилишларининг баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг буйруқларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлари.

Улашиш: