currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Содда талқин

calendar

19.11.2025

eye

19

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

1) моддий ёрдам суммалари;

2) солиқ агенти томонидан қонунчиликда белгиланган йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;

3) ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари;

4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан қонунчиликда белгиланган суммалар доирасида бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар;

5) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса;

6) халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти;

7) солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар;

8) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар;

9) халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қиймати;

10) иш берувчидан солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги:

ходимлар натура шаклида олган совғалар;

илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам;

11) жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар;

12) давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар;

13) жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ва ютуқлар;

14) нодавлат нотижорат ташкилотларидан, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса;

16) солиқ тўловчининг қонунчиликда белгиланган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари;

17) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар бу улушларни, пайларни ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса.

18) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган солиқ тўловчиларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари;

19) солиқ тўловчи бўлган қимматбаҳо металлар қидирувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олиш йўли билан эга бўлган қимматбаҳо металларни реализация қилишдан олган даромадлари;

20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, бироқ солиқ даври мобайнида ўн беш миллион сўмдан ошмаган ҳолда;

21) солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:

халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланганлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлганда;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни, курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда.

22) акциялар оммавий жойлаштирилганда корхоналар ходимларининг ўз ойлик иш ҳақидан ва унга тенглаштирилган тўловлардан ошмайдиган, ушбу корхоналар ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишга йўналтирилган маблағлари;

23) солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг солиқ даври давомида қимматли қоғозларнинг маҳаллий бозорида чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда:

йўналтирилган маблағларнинг жами суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваридан ошмайдиган миқдорни ташкил этади;

пул маблағлари шахсий инвестиция ҳисобварағига биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб ўн икки ой ичида қайтариб олинмайди. Бунда ой давомида шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг йигирма бараваридан ошиши мумкин эмас;

шахсий инвестиция ҳисобварағидаги пул маблағларидан қимматли қоғозлар олиш учун фойдаланилади.

Ушбу банднинг шартлари бузилган тақдирда, шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим;

24) Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқароларнинг, шунингдек уларнинг хотинининг (эрининг) даромадлари. Мазкур солиқ имтиёзи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномасига, ногиронлик тўғрисидаги маълумотномага, Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномасига, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатларга асосан берилади;

25) «Маҳалла сервис» компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.

Улашиш: