Таълим
25.08.2023
1 535

Ижтимоий тармоқларда автобуслар ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатда туриб қолганлиги акс этган видеолавҳалар юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” расмий ахборот берди. Қайд этилишича, айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобусларни табиий газ билан таъминлаш учун бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларига юборилган. Бу эса ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлишига олиб келган. “Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, пойтахтдаги мавжуд ёқилғи қуйиш шахобчаларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобуслар учун қўшимча ёқилғи қуйиш станциялари ажратилгани ҳамда табиий газда ҳаракатланадиган автобусларнинг узлуксиз ишлаши бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда”, дейилади ахборотда.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.