currencies image

12 699,85 UZS

18,23

usd

currencies image

13 694,25 UZS

15,84

eur

currencies image

139,02 UZS

1,20

ru



АсосийЯнгиликларАвтомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

3 926

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. hudud24.uz уларнинг айримларидан фойдаланиш ҳақида маълумот беради.

  1. Бир марталик моддий ёрдам

“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 380 минг сўмгача) моддий ёрдам берилади. Моддий ёрдам олиш учун маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза берилади. Ёшлар етакчиси 3 иш кунида ариза берган шахснинг ижтимоий ҳолатини ўрганади ҳамда моддий ёрдам бериш ёки рад этиш тўғрисида Васийлик кенгашига (туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими) хабар беради. Моддий ёрдам “Халқ банки” орқали нақд ёки пластикка картага берилади. Бир марталик моддий ёрдам олиш ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга асос бўлмайди. Моддий ёрдам бир йилда бир маротаба берилади.

  1. Ёшларнинг тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Ёшларнинг тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқиш харажатларининг 75 фоизигача қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида тўлаб берилади. Бунинг учун тадбиркорликка ёки касб-ҳунарга ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) Ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади ва ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ўқиш харажатларнинг 75 фоизигача қисми, бироқ қуйидаги миқдорлардан кўп бўлмаган ҳолда тўлаб берилади: – бир ойгача бўлган курслар учун – БҲМнинг 4 бараваригача; – бир ойдан 2 ойгача бўлган курслар учун – БҲМнинг 8 бараваригача; – икки ойдан кўп муддатли курслари учун – БҲМнинг 12 бараваригача. Ҳоким ёрдамчиси ёшларнинг ҳақиқатда ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг қилади. Агар ёшлар ўқишга бормаётган бўлса, курс харажатларини қоплаш тўхтатилади.

  1. Ёшларнинг автомактабда ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Ёшларнинг автомактабда ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 бараваригача (ҳозирда 1 млн 380 минг сўмгача) қисми қоплаб берилади. Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 3 иш кунида тегишли ёшлар етакчисига юборилади ва ёшлар етакчиси 5 иш кунида ўқиш харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ўқиш харажатини қоплаб бериш қаноатлантирилганда, пул ўқув марказининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Ёшлар етакчиси ёшларнинг ҳақиқатда автомактабга бораётганлигини ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилади. Агар ёшларнинг ўқишга бормаётганлиги аниқланса, пул тўлаб бериш бекор қилинади. 4. Деҳқончилик ва томорқа юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия берилади. Томорқаси бўлган ёки деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия берилади. Субсидия олиш учун ариза берувчи Ёшлар ишлари бўлимига ери борлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уруғлик ва кўчатларни харид қилиш шартнома нусхасини тақдим этади. Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ариза берувчининг деҳқончилик қиладиган ерига бориб уруғлик ва кўчат экишга шароит борлигини ўрганади. Ўрганиш натижасига кўра, пул ажратиш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида Ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Пул ёшларнинг қўлига берилмайди, ажратилган пул уруғлик ва кўчат етказиб берувчи ташкилотга ўтказиб берилади.

  1. Тадбиркорлик учун ижара харажатлари қоплаб берилади

Ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган ёшлар ўз фаолиятини олиб бораётган жойнинг йиллик ижара тўловининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида қоплаб берилади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар Ёшлар ишлари бўлимига тақдим қилиниши керак:

  • тадбиркорлик гувоҳномаси нусхаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи QR-кодли маълумотнома;
  • ижара шартномасининг солиқда ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома;
  • ижара шартномаси нусхаси.

Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ижара шартномаси харажатларини қоплаш ёки рад этиш ҳақида ёшлар ишлари бўлимига хабар беради. Ариза рад этилса, у асослантирилган бўлиши лозим. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, ойлик ижара пули ижарага берган шахс ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш давомида қайсидир мансабдор шахс, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси фаолиятидан норози бўлсангиз, ҳеч иккиланмай судга, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун яна бир нечта имтиёзлар мавжуд, улардан фойдаланиш тартиби ҳақида кейинги мақолаларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Дилмурод Ражабоев,

hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
12 754

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
6 929

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 495

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-апрел 2024, 12:30
1 893

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.

Мавзуга доир янгиликлар: