currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАвтомобиллар учун экостикерларни навбатсиз қандай олиш мумкин?

Автомобиллар учун экостикерларни навбатсиз қандай олиш мумкин?

Ўзбекистон

calendar

07.01.2026

eye

62

Автомобиллар учун экостикерларни навбатсиз қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикерни энди онлайн олиш мумкин.

Бунинг учун Ягона порталга ёки унинг мобил иловасига кириб, қидирув сатрига “Экологик стикер” деб ёзиш ёки “Транспорт” бўлимидан “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизматини танлаш лозим.

Мазкур хизмат автомобилларни экологик тоифаларга ажратиш ва экостикер бериш жараёнини соддалаштириш ҳамда фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилди.

Хизматни қўллаш учун фойдаланувчилар my.gov.uz сайти ёки мобиль иловасига кириб, “Экологик стикер” ёки “Транспорт” бўлими орқали “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизматини танлаши кифоя. Ариза топшириш жараёнида автомобильга оид маълумотлар тизимда автоматик тарзда шакллантирилади ва фойдаланувчи фақат аризани тасдиқлайди.

Расмийлаштирилган экостикер ариза топширилган кундан бошлаб 10 календарь куни ичида почта орқали фуқаронинг кўрсатилган манзилига етказиб берилади.

Экологик стикернинг ўзи ва уни расмийлаштириш хизмати бепул ҳисобланади. Фақатгина стикерни почта орқали етказиб бериш учун 20 600 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Маълумот учун, 2025 йил ноябрь ойида ҳукумат қарори билан автотранспорт воситаларини экологик тоифаларга ажратиш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, бензин, сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланувчи автомобиллар Евро-2 ва ундан юқори стандартларда “тоза”, Евро-0 ва Евро-1 стандартларида эса “ўрта” тоифага киритилади. Дизел двигателли автомобиллар учун Евро-4 ва ундан юқори “тоза”, Евро-3 “ўрта”, Евро-0, Евро-1 ва Евро-2 эса “зарарли” тоифа сифатида белгиланади.

Шунингдек, гибрид, муқобил ёқилғида ҳаракатланувчи ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган транспорт воситалари автоматик тарзда “тоза” экологик тоифага киритилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-декабр 2025, 07:44
602

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


10-декабр 2025, 12:52
463

Фуқаролар тўлаган солиғи қайси йўналишларга ишлатилганини билиб боради

Давлат солиқ тизимини янгилаш, фуқаролар ва тадбиркорларга қулай муҳит яратиш бўйича кўп ислоҳотлар қиляпти.


18-декабр 2025, 04:25
431

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
430

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.