Ўзбекистон
26.12.2023
1 187
© Фото: Фото: «Xabar.uz»Ўзбекистон Республикасида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори (2023 йил 25 декабрь куни №683) эълон қилинди.
Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:
"119—1. Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.
Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга".
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонликлар 2023 йилда энг кўп қандай автомобиль сотиб олган?
Статистика агентлиги ўтган йилда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича айрим рақамларни маълум қилди.
Айрим жиноят процесси қатнашчиларига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
Тасдиқланишича, жабрланувчи вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ҳақ тўлаб берилади.
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Метрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?
Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди.