Ўзбекистон
30.10.2023
1 263

Ҳукумат қарори (570-сон, 28.10.2023 й.) билан Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, жабрланувчи вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ҳақ тўлаб берилади. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб этилган қуйидаги шахсларга ҳақ тўлаб берилади: жабрланувчилар ва ишга кўмаклашувчи шахсларга: – уларнинг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги ҳудудларда ўтказиладиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жойига келиб-кетиш харажатлари; – тураржой билан боғлиқ харажатлари (меҳмонхона ёки тураржой ижараси); – кундалик харажатлари; – эксперт, таржимон, мутахассисга ишда иштирок этишда ўз вазифаларини бажарганлиги учун, ушбу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно; – доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакили, гувоҳлар ва холисларга ишда иштирок этишга уларни одатдаги машғулотидан қолдирилганлик (чалғитганлик) учун. Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг тураржой билан боғлиқ харажатларини бир кунлик қоплаш (меҳмонхона ёки тураржой ижараси) миқдори БҲМнинг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозим. Тураржойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади. Тураржой ижарасидан фойдаланилганда, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси тақдим этилади. Эксперт ва мутахассисга масъул органлар (мансабдор шахслар) топшириғига кўра бажарган иши учун соатига БҲМнинг 0,10 коэффициенти миқдорида ҳақ тўланади. Бир таржимон томонидан ҳар бир кўрсатилган хизмати учун алоҳида тўлов амалга оширилади. Мазкур қоидалар процессуал мажбуриятларни хизмат топшириғи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган эксперт, мутахассис ва таржимонга ўз вазифаларини бажарганлик учун ҳақ тўлашга ҳамда хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.
Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Метрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?
Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди.
Ўзбекистонда “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
Ушбу кўкрак нишони билан оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.