Life Style
11.12.2025
224

Савол: Мен яқинда 2 ойлик муддатли шартнома асосида ишга қабул қилиндим. Байрам кунлари ҳам ишга чиқдим, албатта ўз розилигим билан. Лекин менга ҳақ беришларини талаб қилсам бошлиғимиз дам олиш кунларида ишладингиз шунинг учун табелга ойлик ёзолмайман деяпти. Айтингчи, шу тўғрими?
Юрист маслаҳати: Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
ишбай ишловчиларга — камида 2 ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида 2 ҳиссаси миқдорида;
маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида 1 ҳиссаси миқдорида.
Сизнинг айтаётган вазиятингизга тўхталадиган бўлсак, Меҳнат кодексига мувофиқ, икки ойгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузган ходимлар ушбу муддат доирасида ишланмайдиган байрамлар кунларида ўз ёзма розилигига кўра ишга жалб қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунда Сизга камида 2 ҳисса миқдорида пул шаклида компенсация ҳам берилиши лозим.
Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.