Ўзбекистон
07.11.2023
1 374

Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартнома очилганидан кейин шартнома олишда адолатсизлик бўлаётган ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан Д.К. исмли харидор томонидан шартнома тузилган автомобиллар рўйхати (камида 10 дона) акс этган сурат ҳам жойлангани шулар жумласидан. Компания мазкур хабарларни фейк эканини билдирди. “3 ноябрда ушбу суратда исми келтирилган фуқаро билан Chevrolet автомобилини сотиб олиш бўйича ҳеч қандай шартнома тузилмаган. Бундан ташқари, 3 ноябрь куни шартномалар Chevroletънинг фақат L-Style AT модели учун мавжуд бўлган. Аммо, расмда бир вақтнинг ўзида Lacetti автомобилларининг камида 4 та комплектацияси, шу жумладан, механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган моделини ҳам кўриш мумкин”, — дейилади хабарда. Бундан ташқари, дилерлик маркази ходимлари ёпиқ эшиклар ортидан автомобиль сотиб олиш бўйича 50 та шартнома тузганлиги акс этган видеотасвирлар ҳам кенг тарқалди. Компаниянинг изоҳ беришича, мазкур ҳодиса аввалроқ содир этилган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойида оммабоп автомобиллар учун очилган шартномаларга мутлақо алоқаси йўқ, буни видео тасвирлардаги аҳолининг ҳозирги мавсумга мос кийимда эмасликларидан ҳам билиш мумкин. UzAuto Motors бундай ҳолатларга жуда жиддий ёндашади ҳамда компанияга ушбу ҳодиса тўғрисидаги маълумот келиб тушиши биланоқ, ушбу дилерлик марказида шартнома тузиш тизими дарҳол узилган. Бундан ташқари, ушбу салон раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. “Эслатиб ўтамиз, агар сиз ҳар қайси Chevrolet дилерлик марказларида бу каби ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз ёки қонунга зид хатти-ҳаракатларни сезсангиз, дарҳол компаниянинг расмий алоқа каналлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Шундагина бундай муаммоларни бартараф этишимиз, уларнинг фаолиятида ҳалоллик ва ошкораликни таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришимиз мумкин” — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Икки кунда Lacetti, Cobalt ва Damas сотиб олиш учун 50 мингдан ортиқ шартнома тузилди
UzAuto Motors ушбу автомобилларнинг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилганини маълум қилди.
UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома беришни бошлади
Қайд этилишича, UzAuto Motors ойига 40 000 донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқаришни бошлаган. Бу ўз навбатида, кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, дейилади хабарда.
UzAuto Motors бугун оммабоп моделлар учун шартнома беришни бошлагани ростми?
30 октябр, эрталабдан дилерлик марказларида катта навбатлар юзага келди. Ҳолат бўйича компнаия расмий ахборот берди.
UzAuto Motors оммабоп автомобилларининг нархини оширди
Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделларига нархлари 4,7 млн сўмдан 9 млн сўмгача қимматлашган.