Ўзбекистон
08.08.2023
444
UzAuto Motors'нинг хабар беришича, айрим шахслар учун олдиндан тўловнинг камайтирилганлиги, шунингдек шартномани онлайн расмийлаштириш имконини берувчи қулай тизимнинг жорий этилиши автомобилни шахсий фойдаланиш учун эмас, балки фақат тижорат мақсадларида (қайта сотиш) сотиб олиш учун ишлатила бошланди. Шу муносабат билан эслатиб ўтиладики, агар бир шахс номига йилига бир хил модел учун 2 тадан ортиқ автомобил харид қилинса, ҳар бир кейинги автомобил “навбатнинг” охирига ўтади ҳамда автомобилларни етказиб бериш муддати 120 кунга ошади. Кейинчалик бир киши томонидан бир нечта автомобилларни сотиб олиш амалиёти такрорланган тақдирда компания истеъмолчилар учун автомобиллар мавжудлигини таъминлаш мақсадида ушбу муддатни 270 кунгача узайтиришни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, шу кунларда турли хил интернет реклама эълонлари хизматида (мисол учун, olx.uz) “автомобилни қайта сизнинг номингизга расмийлаштириш ваъдаси” билан тўлови амалга оширилмаган шартномаларни “сотиб олиш” таклифлари пайдо бўлди. Эътибор беринг, шартнома “УзАвтоСавдо” тизими томонидан автоматик тарзда тузилади. Ундаги маълумотларни на харидор на дилер томонидан ўзгартиришнинг имкони йўқ. Қолаверса, автомобилни олгандан сўнг, тизим харидорнинг иштирокида давлат рақамини рўйхатдан ўтказиш Йўл-ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига (ЙҲХДХ) электрон ҳисоб-фактурани юборади. Шунинг учун компания мижозлардан автомобилларни сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, эҳтиёт бўлишларини ва бундай шартномаларни "сотиб олиш" бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликларини сўрайди
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
UzAuto Motors харидорларни огоҳлантирди
Компания учинчи шахслар томонидан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини “сотиб олмасликларини” сўради.
“UzAvto Motors” ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди
Бу истеъмолчиларга автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмаслиги айтилди.