Ўзбекистон
28.12.2023
121
“UzAuto Motors” компанияси ўз мижозларини яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақирди ва учинчи шахслар томонидан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини “сотиб олмасликларини” сўради.
Келтирилишича, шартномани бошқа шахсга қайта расмийлаштириш мумкин эмас – харид қилинган автомобиль фақат шартномада дастлаб кўрсатилган шахсга рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Агарда харидор бундай шартномаларни “сотиб олса”, кейинчалик автомобиль унга қайта расмийлаштирилмаслигининг хавфи юқори. Қолаверса, агар автомобиль эгасининг яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, фарзандлари) сотишга рухсат беришдан бош тортган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиб бўлмайди.
Бундай келишувларда харидордан шунингдек автомобиль учун тўлиқ тўлов қилиш кераклигини ҳам талаб қилишлари мумкинлигини инобатга олинса, харидор бу билан нафақат шартнома учун “мукофот”ни, балки шартнома учун қилинган бутун тўлов суммасини йўқотишга таваккал қилади. Агар харидор бундай келишувлар иштирокчиси бўлса, UzAuto Motors харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Шунингдек, “UzAuto Motors” компанияси харидорлар томонидан “сотувга” жойланаётган шартномалар мониторингини олиб бормоқда. Уларнинг махсус маълумотлар базасини шакллантиради.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.