currencies image

12 938,11 UZS

18,11

usd

currencies image

14 076,66 UZS

25,52

eur

currencies image

149,99 UZS

0,47

ru



АсосийЯнгиликларБиринчи ўзбек аёл рассоми Шамсирўй Ҳасанова ҳақида нималар маълум?

Биринчи ўзбек аёл рассоми Шамсирўй Ҳасанова ҳақида нималар маълум?

Ҳуқуқ

calendar

13.03.2025

eye

147

Биринчи ўзбек аёл рассоми Шамсирўй Ҳасанова ҳақида нималар маълум?

 Дейдилар, қайгадир ўт кетса албат,

Чумчук хас таширмиш, қалдирғоч-чи, сув

Балки, бу чумчуқнинг шаънига туҳмат

Ёнғин нималигин, балки билмас у...

Сен дунё ҳолига назар сол бирпас,

Назар сол кўзлардан оққан ёшларга.

Дунёда кулбалар ёнар ҳар нафас,

У доим муҳтождир қалдирғочларга.

(Абдулла Орипов)

 

Жамиятнинг ҳар жабҳасида ўзига хос адабий-бадиий мерос қолдирган атоқли шахсларнинг фаолиятини, бой маданий-илмий салоҳиятини тўлақонли ёритишда архив ҳужжатларидан фойдаланиш ўта муҳим масала. Шуниси эътиборлики, таниқли шахсларнинг ўтмиш меросини нафақат илмий тадқиқот учун, балки шахсий қизиқиш юзасидан ҳам ўрганиш жуда мароқли. Айниқса бадиий йўналишдаги ҳар қандай илмий иш инсонга завқу-шавқ бағишлайди. Чунки санъат шундай бир кучки, инсон қалбидан жаҳолатни қувиб, эзгулик сари бошлайди. Жумладан, рассомчилик санъатининг сехру-жозибаси бўлакча.

Тарихан тараққий этиб бораётган Ўзбекистон Миллий архиви Ўрта Осий бўйича шахсий келиб чиқиш фондларини тўплаш ва тўлдиришда етакчилардан бўлиб келмоқда. Миллий архивларга шахсий келиб чиқиш фондлари 1959-1960 йилларда йиғила бошлаган. Ўша даврдаги ЎзССР Марказий давлат архивига Н.П. Остроумов шахсий фонди Қозоғистон Марказий давлат архивидан келтирилди. Кейинчалик ЎзССР Молия Вазирлиги томонидан ажратган маблағлар ҳисобига машҳур фотограф М. Пенсоннинг 30 минг бебаҳо негативларидан иборат шахсий фонди ташкил этилди. Ҳозирда Миллий архивда 190дан ортиқ буюк шарқшунос, тарихшунос олимларнинг ҳаёт йўлини очиб берувчи асосий қимматли манба–шахсий фондлари мавжуд. Шулардан бири–Ўзбекистоннинг биринчи аёл рассоми Хасанова Шамсирўй фондидир.

Асосчи, биринчи қалдирғоч: бу сўзлар унинг шахсини бир умр ўраб келади. Ҳар бир давр ўзининг қаҳрамонларига эга. Латофатли, нозик аёл даврлар силсиласида эски дунё қулаб, янги давр бўсағасида қаҳрамон бўлиш нечоғли мушкулдир.

Шамсирўй Хасанова 1917 йилнинг 6 август куни Тошкентда ишчи оиласида дунёга келди. Отаси завод ишчиси, онаси уй бекаси ва мохир каштачи бўлган.

Ш. Хасанова “Зебинисо бегим” номли ўрта мактабни битириб, 1931 йили педагогика техникуми, мактабгача таълим йўналишига ўқишга кирди. 1933-1938 йилларда Тошкент рассомчилик техникумида А. Волков, П. Ган ва бошқалардан тасвирий санъат бўйича таҳсил олган. Техникумни битириб ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети қошидаги Тасвирий санъат бўлимига назоратчи (инспектор) лавозимида ишлай бошлайди. 1939 йил Рассомчилик Кенгаши қошидаги малака оширув курсига ўқишга кириши муносабати билан назоратчи лавозимидан озод этилади. Курсни битириб, 1940 йил Ўзбекистон давлат санъат музейига дастлаб экскурсовод бўлиб ишга кирди. Ёш бўлишига қарамай ўзининг ғайрати ва истеъдоди билан хаммага намоён бўлган Шамсирўй Хасанова 28 ёшида Ўзбекистон давлат санъат музейига директор этиб тайинланди. Шарқ ва Ғарб санъати усулларининг уйғунлигига интилган, Ўрта Осиё миниатюра мактаблари ва маҳобатли рассомлиги анъаналарини Европа реалистик санъати анаъаналари билан уйғунлаштириб ўзига хос янги пластик ечимга эришган. Фаолияти давомида қатор республика ва ҳалқаро кўргазмаларда, Францияда  ўзининг бетакрор асарлари билан қатнашиб, муваффақият қозонди. Унинг ишлари давлат томонидан “Меҳнат қаҳрамони” медали ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Ҳасанова портрет жанрида асарлар яратган: “Боғбон қиз”, “Скрипач қиз”, “Автопортрет” ва бошқалар.; ўзбек тасвирий санъатида биринчилардан натюрморт жанрини бошлаб берган: “Копток гул”, “Хитой чинниси”, “Мевалар” ва бошқалар. Алишер Навоийнинг 500 йиллигига тайёргарлик даврида турмуш ўртоғи Чингиз Аҳмаров билан Навоий театри биносининг фойеси учун ишланган расмларда иштирок этган. Айниқса тарихий портретлари “Зебунисо бегим”, “Нодирабегим”, “Увайсий”, “Мутриба” кабиларда унинг нозик шарқона услуби ўз ифодасини топган. Ҳасанова асарлари республика ва чет мамлакатларидаги кўргазмаларда намойиш этилган, асарлари эса республика музейларида сақланади.

Бугунги давлатимизнинг Бош Қомусининг 53-моддасида қуйидаги қоида қатъимй белгилаб берилган:

“Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади”, дейилган. Бу билан ижод эркинлиги барчага, хусусан аёлларимизга ҳам таъминланиши эътироф қилинмоқда. Бугунги даврда аёл қизларимиз ҳам албатта ўзларини турли соҳаларда, жумладан ижодда ўзларини намоён қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Давлатимиз томонидан бу борада ҳуқуқий кафолат таъминланган, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида қабул қилинган.

 

 

                

Улашиш:

Бошқалар

24-феврал 2025, 07:44
1 153

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


5-март 2025, 11:31
820

Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.


1-март 2025, 04:18
750

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
728

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.