currencies image

12 886,90 UZS

53,03

usd

currencies image

14 625,34 UZS

100,30

eur

currencies image

160,87 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларБюджетнома нима учун керак?

Бюджетнома нима учун керак?

Ҳуқуқ

calendar

27.05.2025

eye

87

Бюджетнома нима учун керак?

Бюджетнома — Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг келгуси йўналишларини белгилаб берувчи, эришилган натижалар ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб тайёрланадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат асосида ҳар йили Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бюджетнома мамлакат молиявий сиёсатининг тартибга солинган ва аниқ белгиланган стратегик йўналишларини белгилаб беради. У давлат органлари, соҳа вазирликлари, маҳаллий ҳокимликлар, инвесторлар ва кенг жамоатчилик учун йўналтирувчи манба вазифасини ўтайди.

Бюджетнома орқали давлат ўз даромад ва харажатларини режалаштиради, қай соҳаларга қанча маблағ ажратишни белгилайди ҳамда ривожланишнинг асосий устувор йўналишларини белгилайди. Шу орқали иқтисодий ўсиш, инфратузилма янгиланиши, ижтимоий хизматлар сифати яхшиланиши таъминланади.

Бюджетномада нималар акс эттирилади?

Бюджетнома қуйидаги асосий таркибий қисмларни ўз ичига олади:

1. Макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози
 Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетини тузишда асос бўлиб хизмат қилувчи, ўрта муддатга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар — ЯИМ ўсиш суръати, инфляция даражаси, инвестиция ҳажми, экспорт-импорт баланси ва бошқаларнинг прогнози.

2. Жорий йилдаги бюджет ижросининг прогноз баҳоси
 Давлат бюджети жорий йилда қандай бажарилиши кутилмоқда — шу ҳақдаги таҳлилий маълумотлар ва баҳолар.

3. Янгиланган Фискал стратегия
 Бу — давлатнинг солиқ, харажат, қарз сиёсати ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган ўрта ва узоқ муддатли режаларини қамраб олган стратегик ҳужжат.

4. Бюджетлар лойиҳаси ва келгуси йиллар учун мўлжаллар
 Прогноз йили учун Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромад ва харажатлари лойиҳаси ҳамда кейинги икки йил учун бюджет мўлжаллари.

5. Соҳалар бўйича ривожланиш йўналишлари
 Иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалар бўйича асосий мақсадлар, вазифалар ва натижалар бўйича сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари.

6. Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар
 Ўзбекистон Республикасининг умумий давлат қарзи ҳолати, мавжуд мажбуриятлар ва келгусида давлат номидан ёки давлат кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларининг чекланган миқдори.

Бюджетнома — бу фақат ҳисобот ёки молиявий ҳужжат эмас, балки давлатнинг қандай йўл тутаётгани, қандай соҳаларга эътибор қаратаётгани ва қандай натижаларга эришмоқчи эканини кўрсатувчи стратегик йўл харитасидир.

Ушбу ҳужжат орқали фуқаролар, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва халқаро ташкилотлар давлат сиёсатининг аниқлиги ва ошкоралигидан хабардор бўладилар. Шу боис, Бюджетнома давлат бошқарувида, айниқса молия соҳасида, самарадорлик ва ҳисобдорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2025, 12:44
2 188

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.


30-апрел 2025, 05:02
1 851

Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди

Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.


9-май 2025, 09:48
1 189

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 129

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.