currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

29.04.2025

eye

3 582

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.

 

1. Эскроу” тизими нима?

Эскроу” (escrow) – бу ишончли одам ёки ташкилот орқали пулни вақтинча сақлаб туриш тизими.

Масалан, сиз бировдан уй сотиб олмоқчисиз. Лекин қўрқасиз: “Пулни берсам, уйни бермай қўйсачи?”. Сотувчи ҳам қўрқади: “Уйни расмийлаштириб берсам, пулни бермай қўйсачи?”

Шу ерда “эскроу” тизими керак бўлади. Сиз уй пулини тўғридан-тўғри сотувчига эмас, “эскроу” компаниясига ёки банкдаги махсус ҳисобга жўнатасиз. Сотувчи ҳам уйни ҳужжат билан расмийлаштириб беришга киришади. Ҳамма ҳужжатлар тўғри бўлиб, уй расмий равишда сизга ўтказилгандан кейин, “эскроу” компанияси пулни сотувчига ўтказиб беради.

Бу тизим харидор ва сотувчини ҳимоя қилади, фирибгарликдан сақлайди. Икки томон ҳам ишонч билан шартнома қила олади.

2. Ўзбекистонда эскроу тизими қандай тартибга солинади?

2025 йил 1 июлдан қурувчилар ва мижозлар ўртасидаги инвестиция шартномалари нотариус орқали мажбурий тасдиқланади ва ва кадастр рўйхатидан ўтказилади.

Эскроу тизими ҳам шу вақтдан бошлаб босқичма-босқич жорий қилинади.

Яъни ҳали қуриб битказилмаган уйдан квартира олмоқчи бўлган шахслар қурувчи ҳисоб рақамига эмас, банкдаги алоҳида ҳисоб рақамга тўлов қилади.

Қурувчи ва банклар эскроу ҳисобварағини очади, уй олаётганлар тўлайдиган пуллар шу ҳисобварақда йиғилади. Уй қуриб битмагунча қурувчи бу пуллардан фойдаланмайди.

3. Эскроу тизими қачондан мажбурий тусга эга бўлади?

Эскроу тизими 2025 йил 1 июлдан 2026 йил 1 январгача ихтиёрий бўлади ва 2026 йил 1 январдан мажбурий кучга эга бўлади.

Инвестиция шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан уйдан фойдаланишга рухсатнома берилгунгача улушли шартнома бўйича инвестиция шартномасини бошқа одамга сотиш, ўтказиш мумкин бўлади ва шартномани гаров сифатида қўйиш мумкин бўлади.

Шунингдек, инвестиция шартномаси мерос таркибига киритилади. Инвестиция киритганларнинг эскроу ҳисобварағидаги маблағларига турли ундирувлар қаратилмайди, масалан МИБ томонидан қарздорлик бўйича ундирувлар.

4. Қурилиш компанияси қурилишни қайси маблағ ҳисобига амалга оширилади?

Қурилишни молиялаштириш қурувчининг ўз маблағлари, банклардан ажратиладиган кредит ва тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Эскроу ҳисобварағидан пул ишлатилинмайди.

Қурувчи объектни умумий ҳажмининг камида 30 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан битирганидан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратилади.

Банклар томонидан қурувчиларга лойиҳавий молиялаштириш орқали ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкаси эскроу ҳисобварағида жамланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.

Бунда эскроу ҳисобварағида маблағлар кўпайиши натижасида кредит фоиз ставкасини пасайтириб бориш тизими йўлга қўйилади.

5. Уй кечиктирилиб топширилса қандай чоралар кўриш мумкин?

Қурилиш тугалланиб фойдаланиш учун рухсатнома берилгандан сўнг эскроу ҳисобварағидаги пуллар банк томонидан қурувчининг қурилиш учун ажратилган кредитини сўндириш учун йўналтирилади ва қолган қисми қурувчига ўтказиб берилади.

Қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида тугалланмаган ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун алоҳида қатъий белгиланган жарималар жорий қилинади ва шартнома юзасидан муддатлар фақат улушдорнинг розилигини олган ҳолда қўшимча шартнома тузиш орқали узайтирилади.

Бунда уй белгиланган муддатдан 6 ой ўтгандан кейин фойдаланишга топширилганда, инвестиция киритганлар эскроу ҳисобварағидаги маблағларни бир томонлама бекор қилиш орқали қайтариб олиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 237

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


10-октябр 2025, 04:44
498

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
405

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.


16-октябр 2025, 04:43
370

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асоси

Фуқаролар уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш орқали ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ишончини мустаҳкамлайди.