Ўзбекистон
29.06.2024
1 359

Бугун, 29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. Гутерриш минтақага 2017 йилда ташриф буюрган эди.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик жума куни Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди. Унга кўра, ҳар бир давлатда БМТ Бош котиби давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади.У сафарини Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридан бошлайди.
4 июль куни Остонада Бош котиб Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. Гутерриш ўз нутқида форум иштирокчиларига БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига асосланган кўп томонлама тамойилларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш зарурлигини эслатиб ўтади. У бу саъй-ҳаракатларнинг марказида тинчлик бўлиши кераклигини таъкидлайди.
БМТ Бош котиби халқаро ҳамжамиятни геосиёсий тафовутлар умумий таҳдидларни, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашни самарали ҳал қилишга имкон бермаслигидан огоҳлантириш ниятида.
Антониу Гутерриш 7 июль куни Нью-Йоркка қайтади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда қайси давлатларга чиқаётгани айтилди
Рўйхатда Марказий Осиё давлатлари пешқадам.
Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилади
15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Бундай мусобақа Марказий Осиёда илк бор ташкил этилади.