currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларБМТ Россиянинг космосда қуролланишга қарши резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади

БМТ Россиянинг космосда қуролланишга қарши резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади

#NoComment

calendar

21.05.2024

eye

108

БМТ Россиянинг космосда қуролланишга қарши резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Россия томонидан тайёрланган космосда қурол жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюция лойиҳасини блоклади. Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 7 таси лойиҳага қарши овоз берди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар қилди.

Резолюция лойиҳасини еттита давлат, жумладан, Россия ва Хитой қўллаб-қувватлади. Швейцария овоз беришда бетараф қолди. Резолюцияни қабул қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг камида тўққиз аъзоси лойиҳани қўллаб-қувватлаши зарур. Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, Хавфсизлик кенгаши қарорининг рад этилиши АҚШнинг коинотни ҳарбийлаштириш ниятидан далолат беради.

Бугун улар космосни ҳарбийлаштиришни давом эттириш ва тегишли қуролларни яратиш бўйича ўзларининг ҳақиқий ниятларини тасдиқлаганидан сўнг, лойиҳамизнинг гўёки консенсусга эга бўлмагани билан ўз ҳаракатларини оқлашга уринишлари бемаънилик ва иккиюзламачиликка ўхшайди, — деди Небензя.

Россия апрель ойида БМТ Хавфсизлик кенгашида Ер орбитасига ядровий қурол ва бошқа оммавий қирғин қуролларини жойлаштиришни тақиқловчи АҚШ—Япония резолюциясига вето қўйганди. Ўшанда Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тегишли бўлиши кераклиги билан изоҳлаганди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 362

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 567

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 664

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 389

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.