currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларБоғча пулини тўлашда кимларга имтиёз берилади? Муҳим 7 қоида

Боғча пулини тўлашда кимларга имтиёз берилади? Муҳим 7 қоида

Ҳуқуқ

calendar

16.02.2024

eye

3 106

Боғча пулини тўлашда кимларга имтиёз берилади? Муҳим 7 қоида© Фото: Hudud24.uz

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп бола боғчага борганда уларга имтиёз берилади, улар турли боғчаларга борса-чи? Боланинг боғчага бормаган куни учун ҳам пул тўланадими? Боғча пули ойнинг нечанчи санасигача тўланиши керак? Hudud24.uz боғча пулига оид ҳуқуқий маълумотларни қуйидаги мақолада батафсил тушунтиради.

1. Бир оиладан 2 ёки ундан кўп бола боғчага борганда уларга имтиёз берилади.

Боғчага битта оиладан 2 ва ундан ортиқ бола борса, улар учун арзонроқ ҳақ тўланади. Бу имтиёздан болалар битта боғчага эмас турли боғчаларга борганида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда биринчи бола борадиган боғчадан маълумотнома олиб иккинчи бола борадиган боғчага берилади.

Боғча учун тўловлар миқдори билан бу ерда танишиш мумкин.

2. Боғча пули тўланмаганда бола боғчага бора олмаслиги мумкин.

Боғча учун пул ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланиши керак. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар учун эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади.

Тўлов тўлиқ тўланмаганда ҳамда юқоридаги муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаганда шартнома бекор қилиниши мумкин, бу бола боғчага бора олмайди дегани.

3. Вақтида қилинмаган тўлов 60 кунда тўланса, бола боғчага қайта тикланади

Тўлов 60 кунда тўлаб берилганида, болани боғчага тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Бу дегани болани боғчага жойлаш учун қайтадан навбат кутиш шарт эмас.

60 кун ўтиб кетганда, болани боғчага тиклаш қайта навбатга қўйиб янгидан бошланади.

4. Бола боғчага сабабли равишда келмаса, келмаган кун учун пул ундирилмайди.

Қуйидаги ҳолатларда бола боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаганда ўша кунлар учун тўланган тўлов кейинги тўловлар учун ҳисобга олинади, яъни боланинг келмаган куни учун пул тўланмайди:

боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги;

боланинг ёки оила аъзоларининг карантин ҳолатида бўлганлиги;

ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Қонунчиликда бошқа сабаблар деган жойига изоҳ берилмаган, шу сабабли бошқа бирон бир асосли ҳолатни келтириш мумкин, масалан оилавий маросимлар туфайли.

Ҳар бир ҳолат учун тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак, масалан касаллик ҳақидаги маълумотнома.

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаслигига ота-оналардан бирининг боғча раҳбариятига ёзган аризаси асос ҳисобланади.

Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача боғчага келмаслигига рухсат берилади.

Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилганда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Боланинг боғчага қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаганда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.

5. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилиниши мумкин.

Боғчалардаги болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

6. Айрим шахсларнинг фарзандлари боғча пулидан бутунлай озод қилинади.

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари тўловдан бутунлай озод қилинади.

7. Ривожланишида нуқсони бор болалар боғча пулидан озод қилинади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бор болалардан боғча учун пул ундирилмайди. Махкур тоифадаги рўйхатга нутқида, эшитишида, кўришида нуқсони борлар киритилган, рўйхат билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.

Эслатма, юқоридаги барча қоидалар давлат боғчаларига нисбатан қўлланилади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 130

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 043

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 042

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
999

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.