currencies image

12 947,20 UZS

26,76

usd

currencies image

14 222,50 UZS

30,04

eur

currencies image

153,38 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларБоғчаларга қабул: муҳим 7 саволга жавоб

Боғчаларга қабул: муҳим 7 саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

14.07.2023

eye

3 380

Боғчаларга қабул: муҳим 7 саволга жавоб

7 ёшга тўлган болалар боғча билан хайрлашиб, мактабга йўл олди. Ушбу мавсумда республика бўйлаб барча давлат мактабгача таълим муассасалари 3 ёшли болаларнинг катта гуруҳини қабул қилади. Боғчаларда жой бўшаётгани эвазига навбатлар тезроқ келадими? Болаларни МТТга жойлаштириш тартиби қандай? Боғчага навбати келган болаларнинг ота-оналари нималарни билиши керак? Шу каби муҳим саволларга Мактабгача таълим агентлиги масъул ходими Гулбаҳор Парпиева жавоб берди:

  1. Жорий йилда республикадаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қанча болаларни қамраб олиш режалаштирилган?
Бугунги кунда республика бўйича жами 2 930 844 нафар 3-7 ёшли болалардан 72,8 фоизи, яъни 2 133 187 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. 2023 йил якунига қадар жами 2 183 479 нафар, 3-7 ёшли болаларни боғчаларга жалб қилиб, бу кўрсаткични 74,5 фоизга етказиш кўзда тутиляпти.
  1. 7 ёшга тўлган болалар мактабга чиққач, боғчаларда жой бўшайди. Навбат тезроқ келадими?
Мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш асосан боғча тарбияланувчилари мактабга чиққач, бошланади. Бўшаган ўринларга мос равишда мактабгача таълим ташкилотига жойлашиш учун навбатга қўйилган болалар Ҳукумат томонидан тасдиқланган регламентга асосан навбат асосида кетма-кетликда қабул қилинади. Болаларга йўлланма асосан май ва август ойларида шаклланади, чунки бошқа ойларга қараганда майнинг якуни билан, айрим ота-оналар болаларини дам олиш масканлари ёки бошқа таълим даргоҳларига жалб қилишади, август ойида эса мактабга чиқиш даври бўлади. Шу билан бирга, болаларнинг туғилишини ҳам инобатга олишимиз керак, мисол тариқасида 2022 йил якунида Ўзбекистон бўйлаб 900 000 дан ортиқ болалар туғилган. Боғчалар сони эса ҳали етарли эмас, аммо болаларнинг қамровини ошириш борасида амалий ишлар қилиняпти.
  1. Кимлар навбатда имтиёзга эга? Илгари 3 болали оиланинг фарзанди имтиёзли рўйхатга қўйиларди, ҳозир ДХМларда имтиёз фақат 4 болали оилаларга дейиляпти.
Регламентга асосан: болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли рўйхатга киритилади:
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
  • кўп болали оилаларнинг болалари;
  • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
  • «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
  • талабалар ва педагогларнинг болалари;
  • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
  • кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Маълумот учун: Оила кодексининг 41-моддасига асосан тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
  1. Айрим МТТларда минглаб болалар навбатда туради. Болалар 3 ёшдан ошиб ҳам йиллаб уларнинг навбати келмайди. Бундай боғчаларда қўшимча гуруҳлар ташкил қилинса бўлмайдими? 
Мактабгача таълим агентлиги томонидан ҳар ой кесимида болаларни навбати масаласида таҳлил олиб борилади ва таҳлил натижасига кўра, қайси ҳудудда МТТ қурилиши ёки ДХШ асосидаги оилавий МТТларни сони кўпайтириш зарурлиги кўриб чиқилади. 2017 йилга қадар боғчалар сони кескин камайиб кетган. 1991 йилларда Ўзбекиситон бўйлаб боғчалар сони 11 мингдан ортиқ эди, 2017 йилга келиб уларнинг сони 5 211га камайган. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳа қайта ислоҳ қилиняпти ва бугунги кунга келиб МТТлар сони 29 420 тани ташкил этмоқда. Агар боғчаларда бўш гуруҳлар вужудга келса, албатта, ушбу боғчада қўшимча гуруҳлар ўрнатилган тартибда шаклланади.
  1. Йўлланмани олгач, уни қанча муддат ичида расмийлаштириш керак?
Агар ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
  1. Айрим МТТларда 2 ёшли болаларни ҳам қабул қилувчи гуруҳлар бор. Булар қандай гуруҳлар ва нега ҳамма боғчаларда йўқ?
Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани 466-сонли, Миробод тумани 174-сонли, Олмазор тумани 130-сонли, Юнусобод тумани 163, 498-сонли, Яккасарой тумани 250-сонли кам қувват билан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида, пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўш хоналари мавжуд бўлиб, ушбу мактабгача таълим ташкилотига жойлаш учун навбатда турган мактабгача таълим ёшидаги болалар бўлмаган тақдирда пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилган. Агарда ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотидаги бўш хоналарда янги гуруҳни ташкил этиш учун мактабгача таълим ёшидаги болалар навбати шаклланадиган бўлса, пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан  3 ёшгача бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳлар фаолияти тўхтатилиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-6 ёшли болалар учун гуруҳлар шакллантирилади.
  1. Жамоатчиликда ва фаоллар орасида боғча ёшини 2 ёш деб белгилаш бўйича мулоҳазалар кўпдан бери бор. Бу бўйича бирор иш қилиняптими? Таклифлар инобатга олинадими?
Жамоатчилик фикри ва ота-оналар билан ўтказилган сўровнома натижаларини инобатга олган ҳолда умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинадиган болаларнинг ёшига бўлган талабни қайта кўриб чиқиш бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрланмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 587

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 404

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 218

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 181

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
6-октябр 2023, 14:00
3 944

Болани боғчага жойлаштириш: муҳим 5 та маълумот

Ҳар бир гуруҳда болалар сони нечта бўлиши керак? Давлат боғчалари ва хусусий боғчаларда ёш чегараси қандай? Кимлар имтиёзли навбатга қўйилади? Hudud24.uz бугун болаларни боғчага жойлаштириш ва бошқа шу билан боғлиқ масалалар ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.

cover image
15-декабр 2023, 05:20
503

Самарқандда ота боласини аёвсиз ургани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юз-кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани тасвирланган видео тарқалди.

cover image
24-октябр 2023, 09:12
829

Хоразмда тарбиячи боғча болаларини калтаклади

Табиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлган ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган.

cover image
19-октябр 2023, 10:13
869

Энди боғчага жойлаштириш йўлланмасини ДХМга бормасдан олиш мумкин

Бугунги кунга қадар ота-она фарзандини боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олиши лозим ва бунинг учун вақт ва маблағ сарф қилинар эди.