Ҳуқуқ
18.12.2024
93
Мамлакатимизда болаларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган. 2024 йил 21 октябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан “Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонуннинг имзоланиши ҳам бу борадаги муҳим воқеадир.
Мазкур қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Гап шундаки, Жиноят кодексининг 1261-моддаси “Оилавий (маиший) зўравонлик” дея номланиб, айни жиноят учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, унинг иккинчи қисмига мувофиқ, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ушбу қисмдаги “шахсни ёки” деган сўзлар “шахсни ёки болани, шунингдек” деган сўзлар билан алмаштирилди. Ёки юқоридаги модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларига ҳам худди шундай ўзгартишлар киритилди.
Жиноят-процессуал кодексининг “Ярашув тўғрисидаги ариза” дея номланган 583-моддаси биринчи қисми эса “Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно” деган таҳрирда баён қилинди. Шу билан бирга, мазкур модда янги иккинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддасига биноан жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолда оилавий (маиший) зўравонликка қўл урган шахс жавобгарликка тортилади. Айни моддасининг иккинчи қисмида “Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади” дея қайд этилган. Энди шу қисмдаги “шахсни ёки” деган сўзлар “шахсни ёки болани, шунингдек” деган сўзлар билан алмаштирилди. Шу боис фуқаролар болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини унутмасликлари керак. Зеро, Конституциямизнинг 78-моддасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги белгиланган.
Нодиржон КИМСАНОВ,
жиноят ишлари бўйича Косонсой
туман судининг судьяси
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.